"Атлетико" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган учрашувда "Интер"ни мағлуб этди - 2:1. Ўйин Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Мадрид жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг "нерадзуррилар" ҳисобни тенглаштирди - Петр Зелиньски ўзини кўрсатди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Хосе Мария Хименес Антуан Гризманнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозага жойлаб қўйди ва мадридликларга ғалаба келтирди.