Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Аркадаг" бош мураббийи: "Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади"

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" - "Аркадаг" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Равшан Мухадов қатнашди.

- Кўрдинглар, иккала жамоа ҳам кескин футбол намойиш этишга ҳаракат қилишди. Лекин фикримча, иккала жамоада ҳам гол уриш учун 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Назаримда, бизга ҳам, "Андижон" жамоасига ҳам имкониятлардан фойдалана олмаслик муаммоси ҳалақит қилмоқда. Ўйиндаги дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

- "Андижон" 5 та ўйин 1 та гол урди. Агар "Андижон" кейинги ўйинда яхши натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқадиган бўлса, адолатли ҳисоблайсизми?

- Ҳамма жойда футбол бир хил ўйналади. Фақат бизни фарқимиз - бошқаларга қараганда, вазиятлардан фойдаланиш имконияти паст, шу муаммо қийнайди. Бундай муаммо "Андижон"да ҳам бор. Масалан, бу ерга Баҳрайн ва Қатар клублари ҳам келишди. Уларни нима фарқи бор? Менимча, уларни бизни жамоалардан катта устунлиги йўқ. Фақат атлетизмда фарқи бўлиши мумкин. Турнир аввалида айтгандим, бу гуруҳда яққол фаворит йўқ. Ҳозир ҳам шу фикрдаман. "Андижон"да ҳам, бизда ҳам имконият бор.  

- Туркманистондаги ўйинда "Андижон" вакиллари майдон ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишмаганди. "Андижон"даги майдонни сизларникидан яхшироқ деб ҳисоблайсизми?

- Ҳозир бир хил. Ўша вақтда бизни майдонимиз бироз ёмонроқ эди. Стадионда ишлар олиб борилди ва ҳозирда иккаласини ҳам майдони бир хил ҳолатда. Қолаверса, терма жамоамиз ҳам ўша стадионда ўйнайди. Вазият яхши томонга ўзгарган. Бундан ташқари, матбуот анжуманида шунча кўп журналистларни кўриб турибман. Баҳрайн ва Қатарга борганимда бунчалик журналистларни кўрмагандим. Бу ерда эса бироз кўпроқ экан. Балки бошқа жойларда бизни унчалик менсишмас. Лекин бу ерда кўриб турибманки, журналистлар сони бошқа жойларга қараганда нисбатан кўп. Бунинг учун сизлардан миннатдорман. Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:14, 27.11.2025. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик