Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа футбол клублари Ўзбекистон чемпионатини «зерикарли» деб баҳолашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сербия, Польша, Венгриядаги футбол клублари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларини «зерикарли» деб баҳолашди. Бу ҳақда, россиялик футбол агенти Олег Малежик маълум қилди.



Олег Малежик россиялик таниқли футбол агентларидан бири ҳисобланади. Sports.ru интернет-нашри маълумотларига кўра, унинг энг машҳур мижозлари орасида Сергей Бризгалов («Спартак»), Игорь Смолников («Краснодар»), Эмин Маҳмудов («Крилья Советов») сингари футболчилар бор. Малежикнинг фикрича, Россия клубларида пул кўпайиб, улар асосий эътиборни Европа ва Лотин Америкасидаги футболчиларга қаратишни бошлашган, шунинг учун ҳам ўзбекистонлик футболчиларга бўлган талаб камайиб кетган. Жумладан, россиялик агент ўзбекистонлик футболчиларнинг савияси ҳақида кескин фикрлар билдирган.

«Ўзбек футболчилари савиясини олайлик. Кескин фикр билдиришимга ҳафа бўлмайсиз, деган умиддаман. Мисол учун, ўтган мавсумда аутсайдер «Алания»да ҳам мустаҳкам ўрин эгаллай олмаган Санжар Турсунов сизларда 2012 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ўзингиз тегишли хулоса чиқариб олаверинг», – дейди Малежик.

Агентнинг қайд этишича, Ўзбекистон жамоалари мунтазам Осиёда ўйнагани учун ҳам, ўзбекистонлик футболчиларни Осиёда танишади ва улар шунинг учун ҳам Яқин ва Узоқ Шарқ клубларида тўп суришади. «Мени маъзур тутасиз-у, мухлисларингизга ўз кучларингизни меъёридан ортиқча баҳоламанг, деган бўлардим. Ҳа, Ўзбекистон жамоалари Осиёда секин-аста катта натижаларга эришишмоқда. Аммо жаҳон миқёсида ҳозирча ҳеч қандай оламшумул натижангиз йўқ», – деди Малежик.

Агентнинг таъкидлашича, у ўзбекистонлик футбол агенти билан ҳамкорликда, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев каби футболчиларни Россиянинг «Терек», «Кубань» каби ўртамиёна жамоаларига тавсия қилишган. «Биласизми, улар футболчиларингизни ҳатто кўрикка ҳам чақиришга қизиқишмаяпти. Бундан ташқари, таклифларимизга 1-дивизион жамоалари ҳам совуқ муносабат билдиришди», – деди Малежик.

«Видеоматериалларни Сербия, Польша, Венгриядаги клублар ва мутахассисларга етказдим. Бироқ уларда ҳам ўзбек клублари ва футболчилари илиқ таассурот қолдиришмади. Миллий чемпионатингиз ўйинларини бу экспертлар зерикарли, паст тезликда кечадиган, ўйинчилар кўп бракларга йўл қўядиган экан деб баҳолашибди. Ўзим ҳам кўриб чиққан ДВД-дисклардан гувоҳ бўлдимки, стадионларингиз деярли бўм-бўш. Демак, учрашувлар, улардаги кураш, футболчиларнинг ҳаракатлари мухлисларни ўзига тортмайди», – дея қўшимча қилган Олег Малежик.

Қайд этиш жоиз, сўнгги бир ҳафталар давомида бир қатор ўзбекистонлик футболчилар хориж клубларига ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячилардан бири, қишда Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган Фозил Мусаев Қатарнинг «Ал-Муъайзир» клубига ўтди. Июль ойи ўрталарида эса Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Россия 1-дивизионида иштирок этувчи Оренбургнинг «Газовик» клубига ўтгани ҳақида хабар берилди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 01:06, 26.07.2013. Ўқилди: 12980 марта. Фикрлар: 59 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.