Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Франциялик футболчи уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Франциялик ҳимоячи Филипп Ланкетин 2023 йил октябрь ойида Франциянинг А1 автомагистралида содир этган аянчли автоҳалокати учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Voetbalprimeur” нашри хабар берди.  

Нидерландиянинг “АДО Ден Хааг” жамоасида тўп тепган 20 ёшли футболчи беихтиёр оғирлаштирилган тан жароҳати етказиш ҳамда лицензия ва суғуртасиз автомобиль бошқариш айблари бўйича суд томонидан икки йили шартли тарзда уч йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у беш йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди ва жабрланувчиларга моддий товон пули тўлаши белгиланди.

Воқеа 2023 йил 9 октябрда содир бўлган. Ланкетин ота-онасига тегишли автомобилни дўсти билан ҳайдаб кетаётганида Париждан 50 км узоқликдаги Ле-Фель шаҳри яқинида соатига 140 км тезликда бошқа машинага урилган. Кучли зарба оқибатида машина қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва яна бир тўқнашув юзага келган.

Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланган автомобиль ҳайдовчиси Фарид Баҳо оғир квадриплегияга  (орқа мия ёки асаб тизимининг шикастланиши натижасида юзага келадиган фалажлик) учраган ва энди у умрининг охиригача ногиронлар аравачасида қолиши мумкин.

Компьень Олий судида футболчи ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина ҳайдаганини тан олди. Тергов натижасига кўра, воқеа вақтида 18 ёшда бўлган Ланкетин қонида 0,30 г/л миқдорда алкоголь аниқланган ва наркотик (наша) тести ижобий чиққан.

Ушбу ҳолатдан сўнг Нидерландиянинг “АДО Ден Хааг” клуби расмий баёнотида 2023 йилда Францияда содир бўлган воқеа бўйича сўнгги маълумотлардан сўнг Филипп Ланкетинни вақтинча четлатгани ва унинг ижаравий шартномаси бекор қилиниши маълум қилинди. Клуб футболчини таркибга қўшишдан аввал бу иш бўйича маълумотга эга бўлмаганини билдирган.

Киритилди: 10:05, 04.12.2025. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик