Раул «Шальке» билан хайрлашув баҳсида 2та гол урди
Кеча "Шальке" клубининг уй стадионида германияликлар Раул Гонсалеснинг ҳозирги жамоасига айланган Қатарнинг "Ас-Садд" клуби билан ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Бу испаниялик футболчининг "Шальке" сафидаги сўнгги баҳси бўлди.
Раул биринчи бўлим давомида "Ас-Садд", иккинчи 45 дақиқаликда "Шальке" футболкасида ҳаракат қилди. Ўйинда гильзенкирхенликлар 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Раул ўйиннинг 65 ва 70-дақиқаларида "Ас-Садд" дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин сўнгида эса у майдонни 62 минг мухлис олқишлари остида тарқ этди.
22 август куни Раул ва "Ас-Садд" иштирокида яна бир ўйин бўлиб ўтади. Ўша куни "Сантяго Бернебеу" стадионида "Реал" Қатар жамоасини қабул қилади. Раул 16 йиллик умрини Мадрид жамоасига бағишлаган. Ҳужумчи бу ўйинда ҳам ҳар бир жамоа сафида бир бўлимдан ҳаракат қилади.
Раул голлар сони бўйича "Қироллик клуби"нинг мутлақ рекордчиси ҳисобланади. У "қаймоқранг" футболкада 323та гол урган.
Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 10:23, 28.07.2013. Ўқилди: 4673 марта. Фикрлар: 16 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).