Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 7 30
3 Италия 10 6 13 29
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Франция 7 8 6 21
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сўғдиёна» Туркияда бир ойлик йиғин ва 8та ўртоқлик ўйинларини ўтказади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сўғдиёна
Рукн: Янгиликлар
A A A

2026-йилги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган «Сўғдиёна» футбол клуби янги мавсумга пухта ва режа асосида тайёргарлик кўришни бошлади.

Жамоа қишки ўқув-йиғин машғулотларини бир неча босқичда ўтказиб, жисмоний ва тактик жиҳатдан тўлиқ шаклланишни мақсад қилган.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 10–20-январ кунлари Жиззах шаҳрида ташкил этилади. Ушбу даврда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини тиклаш ва асосий юкламаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шундан сўнг, 21-январдан 20-февралга қадар жамоа Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради. Анталиядаги йиғин юқори интенсивликдаги машғулотлар, тактик ишланмалар ва рақобатбардош ўйинлар билан ажралиб туради.

Мазкур йиғин доирасида «Сўғдиёна» бир қатор хорижий жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ушбу беллашувлар янги мавсум олдидан жамоанинг ўйин тизимини мукаммаллаштириш, футболчиларнинг мусобақа ритмига киришини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўртоқлик учрашувлари жадвали:

23-январ — «Сўғдиёна» — «Спартак Суботица» (Сербия)
29-январ — «Сўғдиёна» — «Силекс» (Македония)
1-феврал — «Сўғдиёна» — «Челябинск» (Россия)
4-феврал — «Сўғдиёна» — «ФК Алтай» (Қозоғистон)
10-феврал — «Сўғдиёна» — «Рустави» (Грузия)
13-феврал — «Сўғдиёна» — «ФК ПАРИ» (Россия)
16-феврал — «Сўғдиёна» — «Динамо Батуми» (Грузия)
19-феврал — «Сўғдиёна» — «ФК Факел» (Россия)


«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 23:42, 05.01.2026. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.