"Барселона" Испания Суперкубоги-2026 финалида "Реал"ни мағлуб этди - 3:2. Ўйин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" стадионида бўлиб ўтди.
"Кўк-анорранглилар" сафида Рафинья дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Роберт Левандовски ўз ҳисобига ёздириб қўйди. "Қаймоқранглилар" сафида Винисиус ва Гонсало Гарсия гол урди.
"Барселона" ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади - 90+1-дақиқада Френки Де Йонг хавфли "подкат" учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
"Барселона" кетма-кет иккинчи ва ўз тарихида 16-марта Испания Суперкубогини қўлга киритди. Каталония жамоаси бу борада рекордчи бўлиб турибди, "Реал" 13та соврин билан иккинчи ўринда бормоқда.
Барселона - Реал - 3:2
Голлар: Рафинья, 36 (1:0). Винисиус Жуниор, 45+2 (1:1). Левандовски, 45+4 (2:1). Г. Гарсия, 45+6 (2:2). Рафинья, 73 (3:2)
Барселона: Х. Гарсия, Кубарси, Э. Гарсия (Мартин, 83), Бальде, Кунде, Педри, де Йонг, Фермин Лопес (Ольмо, 66), Рафинья (Рэшфорд, 83), Ямаль (Араухо, 90+3), Левандовски (Торрес, 66)
Реал: Куртуа, Рауль Асенсио, Хейсен (Алаба, 76), Каррерас, Вальверде (Арда Гюлер, 68), Тшуамени, Беллингем, Камавинга (Себальос, 82), Родригу, Винисиус Жуниор (Мастантуоно, 82), Г. Гарсия (Мбаппе, 76)
Огоҳлантиришлар: Э. Гарсия, 57. Педри, 86 - Рауль Асенсио, 57. Вальверде, 59. Каррерас, 82
Четлатиш: де Йонг, 90
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).