Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Aus Open-2026. Ўзбекистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Теннис бўйича 2026 йилнинг илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионатига қуръа ташланди. Турнирнинг мукофот жамғармаси 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ушбу нуфузли мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида икки нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Бугун, 15 январь куни турнирга қуръа ташланди. Теннисчиларни саралашда жаҳон рейтингидаги ўринлар ҳисобга олинган.

Қуръа натижаларига кўра, Полина Кудерметова испаниялик Гуимар Де Рилесга қарши баҳс билан ўз юришини бошлайди. У барча рақибларини мағлуб этган тақдирда, чорак финалда дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Арина Саболенкога қарши кортга чиқади.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Камилла Раҳимова “Катта дубулға” турнирларининг икки карра ғолиби, WTA рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Коко Гоффга қарши баҳс олиб боради.

Турнирнинг амалдаги чемпиони АҚШлик Медисон Кейс ҳисобланади. У ўтган йилги финалда беларуслик Арина Саболенкодан 6:3, 2:6, 7:5 ҳисобида устун келган ва фаолиятидаги илк Гранд Слам совринини қўлга киритган.

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги беллашувларга ҳам қуръа ташланди. Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси испаниялик Карлос Алкарас чорак финалда топ-10 рейтингдаги теннисчилардан австралиялик Алекс де Минорга қарши тўқнаш келиши мумкин.

2026-йилги Австралия очиқ чемпионатининг чорак финалида юзага келиши мумкин бўлган жуфтликлар:

Карлос Алкарас (Испания) — Алекс де Минор (Австралия, 6)
Александр Зверев (Германия, 3) — Феликс Оже-Аляссим (Канада, 7)
Лоренсо Мусетти (Италия, 5) — Новак Жокович (Сербия, 4)
Бен Шелтон (АҚШ, 8) — Янниcк Синнер (Италия, 2)

Амалдаги чемпион италиялик Янниcк Синнер бўлиб, у 2025 йилги финалда германиялик теннисчи Александр Зверевни 6:3, 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Австралия очиқ чемпионати тарихида энг кўп чемпионликни қўлга киритган теннисчи Новак Жокович бўлиб, сербиялик ракетка устаси 10 марта ушбу турнир бош совринига эга чиққан.

Турнир 18 январдан 1 февралга қадар Австралиянинг Мелбурн шаҳрида ўтказилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси қарийб 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб теннисчи 2 млн 770 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ва 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:50, 15.01.2026. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик