Ла Лига «Реал» — «Альбасете» учрашуви чоғида Винисиусга қаратилган ирқчилик ҳақоратларини қоралади
Испаниянинг Ла Лига ташкилоти Испания Кубоги 1/8 финали доирасидаги «Реал» — «Альбасете» учрашуви пайтида мадридликлар вингери Винисиус Жуниорга нисбатан айтилган ирқчилик руҳидаги ҳақоратларни кескин қоралади. Ушбу баҳсда «қаймоқранглилар» 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Ла Лига ҳар қандай ирқчилик ҳақоратларини қоралайди. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам нафратга ўрин йўқ. Винисиус, Ла Лига сен билан. Футболимиз кучи — ирқчиликка қарши», — дея таъкидланади ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида.
Аввалроқ бразилиялик футболчи ўйин олдидан қизиш пайтида «Альбасете» мухлислари томонидан ирқчилик ҳақоратларига дуч келгани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Винисиус клуб сафида барча мусобақаларда 28 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:08, 16.01.2026. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар: 19 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар