Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йохан Кройфнинг ўғли “Аякс”нинг техник директори этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Нидерландия Эредивизияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Амстердамнинг “Аякс” клуби Йохан Кройфнинг ўғли Жорди Кройфни клубнинг техник директори лавозимига тайинлади. Кройф ўз вазифаларини 2026 йил 1 февралдан бошлаб бажаради, тузилган шартнома эса 2028 йил июнь ойигача мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

“Бу мен учун алоҳида воқеа — бу ерда бўлиш ва шартнома имзолаш. Отам номи билан аталган стадионда, болалик йилларимдан ҳаётимда муҳим ўрин тутган клубда ишлаш мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Бу ҳолатнинг ўзиёқ мен ва оилам учун қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Февраль ойидан бошлаб ўзимни тўлиқ “Аякс”га бағишлайман. Бу катта масъулият ва фахр ҳиссини уйғотади. Клуб раҳбариятига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман. ‘Аякс’ бой тарихга эга ноёб клуб, унинг тарихида янги муваффақиятли саҳифа очиш учун барча имкониятимни ишга соламан”, деди Кройфф тайинлов борасида фикр билдирар экан.

Жорди Кройфф фаолиятининг бир қисмини “Аякс” ёшлар академиясида ўтказган, кейинчалик эса Испанияда фаолиятини давом эттириб, “Барселона” билан шартнома имзолаган. Профессионал футболчи сифатида у “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида тўп тепган, шунингдек, Нидерландия терма жамоаси сафида 9 та учрашувда майдонга тушган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Кройф халқаро футбол тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, у “Маккаби” ва “Барселона” клубларида спорт директори лавозимида фаолият юритган. У тайинловга қадар Индонезия футбол ассоциациясида маслаҳатчи бўлган.

Маълумот учун, “Аякс” жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 19-турдан сўнг 9 та ғалаба, 7 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:44, 18.01.2026. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик