Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исломбек Маматказин: “Навбаҳор” билан совринлар ютиш ниятидаман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, маҳоратли ҳимоячи Исломбек Маматказин янги мавсумда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда “лочинлар”нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган футболчи клуб матбуот хизмати учун махсус интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

- Исломбек, Туркиядаги машғулотлар қандай кечяпти?
- Жуда яхши кечяпти. Шунингдек, бу ердаги йиғин давомида бир қатор назорат баҳслари ўтказишни ҳам режалаштирганмиз.

- “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай юз берди?
- Бу қарорга келишимга Тимур Тоҳирович Кападзедан кўп нарса ўрганиш мумкинлиги туртки берди. Футболчи сифатида янада ўсишим, ривожланишим учун Тимур Тоҳировичнинг қўл остида машғулотлар ўтказиш, ўйнаш кўп ёрдам беради, деган умидда  “Навбаҳор” сафига қўшилдим.

- Жамоамизнинг кўплаб машғулотларида ҳам қатнашдингиз, янги муҳит сизда қандай таасурот қолдирмоқда?

- “Навбаҳор” таркибига қўшилиб, машғулотларга киришдим. Таассуротлар яхши. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан дўстмиз, муҳит эса кутганимдек, аъло даражада.

- Сиз водийни бир жамоасидан бошқа жамоасига ўтдингиз. Аввалги мавсумларда “Навбаҳор”га қарши кечган кўплаб “водий дербилари”да майдонга тушгансиз. Энди навбатдаги дербиларни қандай тасаввур этяпсиз?
- Тўғри, “водий дербилари”да кўп қатнашганман. Дерби ўз номи билан дерби ва бундай ўйинлар қачон ҳамда қаерда бўлмасин, қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган. Бу йилги “водий дербилари” эса аввалгиларидан ҳам қизиқроқ ўтишига шубҳа йўқ. Боиси, жорий йилда водий жамоаларининг ўз олдига юқори мақсадни қўяётгани бўлажак дербиларнинг жанговар ҳамда оловли  тарзда кечишидан далолат бермоқда.

- Нечанчи рақамни ёқтирасиз ва “Навбаҳор”да нечанчи рақамда ўйнамоқчисиз?
- Менга 4-рақам ёқади ҳамда “Навбаҳор”да ҳам ушбу рақам остида тўп тепиш ниятидаман.

- Келажакдаги орзу ва режаларингиз?
- “Навбаҳор” билан совринлар ютиш ниятидаман. Насиб этса, барчасига меҳнатларимиз орқали эришамиз.

- Фаолиятингиз давомида сизга кўп ташвиш туғдирган, зарарсизлантириш қийин бўлган ҳужумчи ким?
- Фаолиятимдаги энг ноқулай ҳужумчи бу Москванинг ЦСКА жамоаси форварди Антон Заболотний бўлган. Москваликларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказганимизда Заболотнийга қарши ўйнашда анча қийналганман. Унинг маҳорати ва даражаси анча юқори эканлиги, ўзгача даражадаги футболчи эканлиги билинганди.

- Мабодо сизга танлаш имконияти берилганида, “Навбаҳор”га қайси футболчини таклиф қилардингиз?
- Энди ўйинчиларни таклиф қилиш бизга боғлиқ эмас-ку, лекин шунақа танлов имконияти туғилиб қолса, албаниялик ҳужумчи Рубин Ҳебайни танлаган бўлар эдим. У билан “Андижон”да бирга ўйнаганмиз ҳамда Ҳебайнинг имкониятларини жуда яхши биламан ва бу “Навбаҳор”нинг янада кучайишига ёрдам беради, деб ўйлайман.

Киритилди: 21:13, 19.01.2026. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик