Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2025-йил якунларига кўра дунёнинг энг кучли футбол лигалари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси ўтган йилга нисбатан уч поғонага юқорилаб, 93-ўринни эгаллади.
Умумий рейтингда етакчи ўринларни Европанинг нуфузли чемпионатлари эгаллаган. Англия Премьер Лигаси ва Испания Ла Лигаси энг юқори поғоналардан жой олган бўлса, Бразилия чемпионати кучли учликни якунлаган. Шунингдек, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси ва Франция Лигаси ҳам юқори ўринларни банд этган.
Осиё қитъаси лигалари орасида Саудия Арабистони Пролигаси етакчи деб топилган. Япония Ж1 лигаси иккинчи, Жанубий Корея К лигаси эса учинчи ўринда қайд этилган. Бирлашган Араб Амирликлари Пролигаси ва Таиланд чемпионати Осиёнинг кучли беш лигаси қаторига кирган.
Қитъалар кесимидаги кучли лигалар бешлиги қуйидагича:
УEФА (Европа): Англия, Испания, Италия, Германия, Франция
КОНМEБОЛ (Жанубий Америка): Бразилия, Аргентина, Колумбия, Эквадор, Парагвай
АФК(Африка): Миср, Марокаш, Жанубий Африка, Жазоир, Тунис
ОФК(Осиё): Саудия Арабистони, Япония, Жанубий Корея, БАА, Таиланд
КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка): Мексика, Коста-Рика, АҚШ, Никарагуа, Гондурас
Океания(Океания): Янги Зеландия, Таити, Фижи, Папуа–Янги Гвинея, Кук ороллари
Маълумот учун, IFFHS рейтинги лигаларнинг халқаро мусобақалардаги натижалари, клубларнинг қитъа миқёсидаги иштироки ҳамда умумий спорт кўрсаткичлари асосида шакллантирилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).