2025/2026-йилги мавсум Италия кубоги 1/8 финал босқичи доирасида «Фиорентина» ҳамда «Комо» ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Сеск Фабрегас шогирдлари мазкур ўйинда 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Шу тариқа, «Комо» Италия кубогининг 1/4 финалига йўл олди, «Фиорентина» эса мусобақадаги иштирокини якунлади. Чорак финалда Фабрегас шогирдлари «Наполи»га қарши майдонга тушади.