Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“У менинг болаларимдан бири” — Моуриньо Арбелоанинг “Реал” бош мураббийи бўлиб тайинланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо Альваро Арбелоа Мадриднинг “Реал” клубига бош мураббий этиб тайинлангани юзасидан фикрларини билдирди. Мутахассис бу ҳақда Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган “Бенфика” — “Реал” учрашуви (28 январь) арафасида гапирди.

“У менинг болаларимдан бири, собиқ шогирдим. Арбелоа менинг энг севимли футболчиларимдан бири бўлган. У ‘Реал’да тўп сурган энг яхши инсонлардан эди. Уни босим остига олиш деярли имконсиз. Альваро ўз ишига ақл билан ёндашади. Умид қиламанки, у ўзи ўйлаган режаларини амалга ошира олади. Менимча, Альваро дунёнинг исталган жамоасини бошқара олади. Мен унга омад тилайман. Фақат эртанги кун бундан мустасно. Шундан кейин эса доим ғалаба қозонишини тилайман.

Мураббий бўлиш жуда мураккаб иш, чунки ҳар доим сендан кўра кўпроқ биламан, деб ўйлайдиганлар топилади. Альваронинг сафари энди бошланмоқда. Унга бу йўлда омад тилайман, дейди Моуриньо.​

Маълумот ўрнида, Альваро Арбелоа 2010–2013 йиллар оралиғида “Реал” сафида Жозе Моуриньо қўл остида тўп сурган. Ушбу даврда мадридликлар Испания чемпионати, Қирол кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа яқинда “Реал” бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис бунга қадар ўринбосарлар жамоаси — “Кастиля”да ишлаб келаётган эди. У ҳозирга қадар клуб устози сифатида 4 та учрашув ўтказиб, 3 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:54, 28.01.2026. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик