Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Йўлдошев: «Ҳаракат қилсангиз, омад кулиб боқади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қилган ҳимоячи Бобур Йўлдошев фаолиятини Туркиянинг «Манисаспор» клубида давом эттиради. Биз куни кеча интернет орқали Бобур билан боғланиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

— Бобур, даставвал Туркиянинг «Манисаспор» клубида пайдо бўлиб қолишингиз хусусида гаплашсак. Бу жамоага сизни айнан ким таклиф қилди?
— Билишимча, «Манисаспор» клуби мутасаддилари ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давомида мени кузатишган. Мусобақа якунланганидан сўнг улар «Локомотив»га таклиф билан чиқишди. Собиқ жамоам раҳбарлари мени бу ҳақда огоҳлантиришди ва кўрикдан ўтишим учун рухсат беришди. Агар ҳаракатларим Туркия клуб мураббийларига манзур келса, қолишим мумкинлигини ҳам айтишди. Шу тариқа бу ерга келиб қолдим.

— Янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кечмоқда?
— Ҳар қандай жамоага мослашиш маълум вақтни талаб қилади. Бу клуб маҳаллий бўладими, хорижникими фарқи йўқ. Асосийси, янги клубда сизни қандай кутиб олишларида. Худога шукр, мени бу ерда кўтаринки руҳда кутиб олишди. Насиб қилса, янги муҳитга мослашиб олишим ҳам катта вақтни талаб қилмайди.

— «Манисаспор» айнан қайси жиҳатлари билан сизга манзур бўлди?
— Аввало клубнинг ички муҳити манзур бўлди. Футболчиларнинг бир-бирлари билан илиқ муносабатда эканлигини каминага ёқди. Қолаверса, жамоа ўз олдига юқори мақсад қўйганлиги ҳам эътиборимни тортди. Менга айтишларича, «Манисаспор» келаси мавсум Туркия суперлигасига чиқиш учун ҳаракат қилади. Ҳар қандай футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клуб сафида тўп суришни хоҳлайди. Табиийки, мен ҳам.

— Таркибда асосан сиз каби ёш футболчиларми ёки фахрийлар ҳам борми?
— Бу ерда шуғулланаётганимга бир неча кун бўлди. Шу қисқа вақт ичида шунга гувоҳ бўлдимки, мураббийлар асосан ёш ўйинчиларга ишонч билдиришар экан. Боиси, машғулотларда тенгдошларим иштирок этмоқда. Фахрийларга деярли гувоҳ бўлмадим.

— Жамоада сиздан бошқа легионерлар ҳам борми? Агар бўлса, улар қайси мамлакатдан келган футболчилар?
— Албатта, легионерлар бор. Лекин жамоада янги бўлганлигим учун улар билан ҳали яқиндан танишиб улгурганим йўқ. Шу боис уларни қайси мамлакатдан эканлигини аниқ билмайман.

— Янги клубингизда мураббийлар футболчилардан кўпроқ нима талаб қилар экан? Аниқроғи, турк мураббийлари нимага асосланган футболни яхши кўришади?
— Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигига алоҳида аҳамият қаратишар экан. Чунки машғулотларда шу жиҳатлар бўйича ишлаяпмиз.

— Албатта ҳамма мураббийларнинг ўз иш услуби бор. Туркиялик мутахассиснинг бизнинг мураббийлар фарқ қиладиган жиҳати ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Айтганингиздек, барча мураббийларнинг ўз иш услуби бор. Шунинг учун уларни иш услублари борасида таққосламаган бўлардим. Бу худди кимнидир камситишга ўхшаб қолади.

— Қаерда яшаяпсиз? Тил борасида муаммолар йўқми? Мураббийлар билан қайси тилда гаплашяпсиз?
— Ҳозирча клуб базасида истиқомат қиляпман. Жамоа раҳбарлари тез орада уй берамиз деган. Тил борасида озгина муаммо бор. Лекин турк тили ўзбек тилига яқин бўлганлиги боис, кўп сўзларни бир эшитишга тушуниб оляпман. Ҳужжат ишларини юритишга алоҳида таржимон бор (кулиб). Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ тушунмасам, туркчасига «анладим» деб қўйяпман.

— Ўзингизни омадли футболчи деб ҳисоблайсизми?
— Ҳар қандай киши ўзига баҳо беришни ёмон кўрса керак. Аммо омадлимисиз деган саволга жавоб бериш мумкин. Сабаби, барча ўзига омад кулиб боқишини истайди. Ўйлашимча, келажаги учун ҳаракат қилган инсонга омад ҳар доим кулиб боқади.

— Буни сўраганимни сабаби, ёш бўлишингизга қарамасдан бир неча йил «Локомотив»нинг асосий таркибида ўйнаб келдингиз. Мана энди мундиалдан кейин фаолиятингизни хорижда давом эттиряпсиз. Ваҳоланки, футболчиларимизга жаҳон чемпионатларидан сўнг хориж клублари қизиқиш билдирсада, улар юртимизда қолиб кетарди. Сиз бир уринишдаёқ Туркияга кўчиб ўтдингиз?
— Албатта фаолиятимни хорижда давом эттираётганимдан хурсандман. Бу биргина менинг ютуғим эмас. Ёшлар терма жамоасида фаолият кўрсатган мураббийлар ва футболчиларнинг ҳам ютуғи деб биламан. Чунки мен айнан терма жамоамиздаги ўйиним орқали «Манисаспор» мураббийларнинг эътиборига тушдим. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман! Қолаверса, мени хорижда тўп суришимга барча имкониятни яратиб берган «Локомотив» жамоаси мутасаддиларидан ҳам миннатдорман!

— Жаҳон чемпионати ҳақида сўз очдингиз. Икки оғиз мундиал ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.
— Туркиядаги жаҳон чемпионатидан фақатгина яхши хотиралар қолди. Мазкур мусобақа биз учун катта маҳорат мактабини ўтаб берди. Гарчи юришни чорак финалда тўхтатган бўлсак-да, қайд этган натижаларимиздан хурсандман.

— «Манисаспор»да ёлғиз ўзингиз зерикиб қолмаяпсизми?
— Футболчида бўш вақт жуда кам бўлади. Шундай имконият бўлиб қолганида ҳам менежерим билан ҳужжат ишларидаги камчиликларни тўғирлаяпман. Бундан ташқари, бу инсон мени яқин одамлари билан таништириб, шаҳар айлантирмоқда. Ўзимга алоҳида квартира берилса, бу ерга ота-онамни олиб келишни режалаштириб турибман.

— Жамоадошларингиз ва мураббийлар ўзбек футболи ҳақида қанчалик маълумотга эга экан?
— Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам терма жамоамизни жаҳон чемпионатидаги иштирокини кузатган экан. Жамоага қўшилишим билан улар шу ҳақида сўрашди.

Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди

Манба: www.s-port.uz
Киритилди: 10:24, 13.08.2013. Ўқилди: 4879 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик