Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Олдин ўзбек футболида ҳакам хоҳлаган ишини қилган” — Диёр Имомхўжаев

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига берган интервюсида янги мавсум олдидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳакамлик тизимидаги ўзгаришлар ва клубларнинг молиявий ҳолати ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Ўйин вақти ва антифутболга қарши кураш ҳақида

Янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатда тоза ўйин вақтини кўпайтириш бўйича МЛС тажрибаси жорий этилади. Лига раҳбари бу борадаги асосий муаммо ва ечимлар ҳақида шундай дейди:

“Биз айнан тоза ўйин вақти учун курашишни мақсад қилганмиз. Футбол эркакларнинг ўйини, рақибни ютиш учун эркакча ҳаракат қилиш керак. Натижа учун ўйнаб, мухлисни унутиш ва вақтни йўқотиш — бу антифутбол. Янги тартибга кўра, футболчи алмаштирилаётганда майдонни 15 сония ичида тарк этиши шарт. Агар замбил керак бўлса-ю, футболчи майдон четига чиққач дарров ўрнидан туриб кетса, у камида 2 дақиқа ташқарида қолиб кетади”.

Ҳакамлик ва технологик янгиликлар хусусида

Диёр Имомхўжаев ҳакамлик борасидаги саволларга жавоб берар экан, тизимдаги шаффофликни ошириш учун трансляция сифатини ошириш бирламчи вазифа эканини таъкидлади:

“Олдин ўзбек футболида ҳакам хоҳлаган ишини қилган, чунки трансляция ва камералар бўлмаган. Ҳозирги ҳолатда эса МТРК билан келишдик: келаётган мавсумда минимал талабимиз еттита камера бўлади. Ҳар битта стадионда марказлаштирилган ВАР тизими йўлга қўйилади. Ҳакамликда доим муаммолар бўлади, лекин бизнинг вазифамиз — принципиал, атайлаб ва қасддан қилинадиган хатоларни максимал даражада олдини олиш”.

Клубларнинг молиявий барқарорлиги ва хусусийлаштириш тўғрисида

Сўнгги вақтларда айрим йирик клубларнинг ҳомийлари билан боғлиқ муаммоларига ҳам муносабат билдирилди. ПФЛ раҳбари бу жараённи кутилган ҳолат деб атади:

“Давлат улуши бор корхоналарга боғланган ҳамма клубда муаммо бор ва бу кутилган эди. Давлат тартибга келтирмоқчи, 'ўлиб кетсин' демаяпти. Профессионал футболчининг маошлари битта тартибга келтирилади. Жамоалар хусусийлашишга тайёр бўлиши керак. Ўзбек футболи кўпчиликнинг кўзига шунчаки пул ейдиган соҳа бўлиб кўринди, лекин биз тўғри ишласа, натижа бўлишини исботладик”.

Легионерлар ва рақобат ҳақида

Суперлигадаги легионерлар лимити бўйича билдирилган фикрлар маҳаллий футболчиларнинг савиясини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир:

“Фақат ўзимиз билан ўйнасак ўсмаймиз, кучли рақобат савияни оширади. Бугунги кунда кўплаб сифатли легионерлар маҳаллий футболчилардан камроқ маош олмоқда. Маҳаллий футболчилар нархи сунъий ошиб кетмаслиги учун ҳам бу лимит керак. Рақобат бўлса, футболчи ўз устида ишлайди”.

​Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг 2026-йилги мавсуми 27-феврал куни старт олади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:46, 26.02.2026. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.