Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тебас: "Ла Лига молиявий жиҳатдан АПЛ билан рақобатлаша олмайди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хавьер Тебас Ла Лиганинг иқтисодий жиҳатдан АПЛ билан рақобатлашиши имконсиз эканлиги ҳақида фикр билдирди.

АПЛнинг янги иқтисодий модели бошқалар кўрсатаётган адолатсизликни тузатадими?

"Йўқ, чунки бу қоида... Биз аллақачон 13 йилдан бери ўзига хос молиявий фэйр-плей (FFP) билан яшаяпмиз ва у бошқаларникидан анча фарқ қилади. Лекин бу фарқ фэйр-плейнинг ўзида эмас, балки унинг қўлланилишида.

Асосий тамойил ҳар ким ўз уйида қўллайдиган қоида билан бир хил: топганингдан кўп харажат қилиш мумкин эмас. Қоидалар оқилона бўлиши керак. Ҳозирда Англияда жорий этилаётган меъёрлар янада кўпроқ инфляция ва катта муаммоларга олиб келади. У ерда даромадларнинг 85 фоизини плюс трансферларни сарфлаш мумкин бўлади. Харажатларни ҳисобга олмайдиган фэйр-плей қоидаси ишламайди.

Испанияда биз харажатларни назорат қиламиз ва якунда даромаднинг 70 фоизини сарфлаш имкони пайдо бўлади. Аммо шундай клублар борки, улар харажатлари ҳажми туфайли бу 70 фоизни ишлата олишмайди, фақат 60 фоизгача рухсат берилади. Бошқалар эса харажатларни ҳисобга олган ҳолда 73 фоизгача сарфлаши мумкин.

Нима учун АПЛда инфляция кучаяди? Биринчидан, харажатлар инобатга олинмайди. Иккинчидан, трансферлар. Сиз сотиб олмоқчи бўлган ўйинчи учун тўловни тўрт йилга бўлиб тўлайсиз, аммо иккинчи йилга келиб биринчи йилдагидек даромадга эга бўлмаслигингиз мумкин. Шунда сиз дефицит ва янада каттароқ инфляцияни юзага келтирасиз... Бу тизим ишламайди.

Учинчи муаммо — АПЛда кўриб чиқилмайдиган иккита базавий меъёр бор. Биринчиси — бозор қиймати. Усиз биз 90-йиллардаги Италия ва 2000-йиллардаги Испанияга, яъни клублар ўзаро ўйинчи алмашган даврларга қайтамиз. Бу билан сохта умидлар уйғотамиз. Иккинчиси — операциялар иқтисодий жиҳатдан мантиқли бўлиши керак, аммо ҳозир бундай эмас.

Англия футболида ўзини-ўзи алдаш учун аёллар футболини ўзларидан ўзлари сотиб олаётганларини кўряпмиз. Менимча, бу "Астон Вилла". Ҳамма фэйр-плей шаклларини қидираётгани таҳсинга лойиқ, лекин барқарорлик жуда муҳим, айниқса инглиз футболида.

Трансферларни ҳисобга олмаганда ҳам, инглиз футболининг пул айланмаси Испания Ла Лигаси ва Германия Бундеслигасидан икки баравар кўп. Оддий фэйр-плей билан ҳам уларда доимо бошқа лигаларга қараганда икки баравар кўп инвестиция имкониятлари бўлади.

Биз молиявий жиҳатдан Премьер-лига билан рақобатлаша олмаслигимизни тушунамиз. Биз таркибни яхшироқ шакллантиришимиз, энг яхши мураббийларни таклиф қилишимиз мумкин... Лекин иқтисодий жиҳатдан — йўқ. АПЛга эгалари томонидан кўп миллиардли инъекциялар керак эмас. Унда катта фарқ билан биринчи бўлиш учун ресурслар етарли", — деди Тебас.

Киритилди: 19:38, 26.02.2026. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик