Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига 1-тур учрашувлари таҳлил қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига 1-тури доирасида ўтказилган учрашувлар юзасидан Валентин Коваленко ва Жаҳонгир Саидовлар бошчилигида онлайн таҳлил йиғилиши ташкил этилди. Zoom платформаси орқали ўтган йиғилишда ҳакамлар ҳамда ҳакамлар назоратчилари иштирок этди.

Таҳлил давомида ҳакамларнинг майдондаги жойлашуви ва тўғри позиция танлаши, якка курашлардаги қарорлар, жарима майдони ичидаги мураккаб эпизодлар батафсил кўриб чиқилди. Айрим учрашувларда VAR эпизодларини кўриб чиқишга ортиқча вақт сарфлангани қайд этилиб, бу ҳолат ўйин динамикасига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Таҳлил жараёни аввалида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи витце-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб қатор муҳим масалалар юзасидан фикр билдирди:

“Мавсум оралиғида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ягона мақсадга қаратилган — майдонда сифатли ва барқарор ҳакамликни таъминлаш. Замонавий футболда технологиялар кенг қўлланилмоқда, ҳар бир эпизод батафсил таҳлил қилинади. Шу боис хатоларга ўрин йўқ.

Бугун Ўзбекистон футболи тарихий босқич олдида турибди. Олдимизда Жаҳон чемпионати турибди ва биз бу мусобақада муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун миллий чемпионатимиз темпини оширишимиз, тезкор ва шиддатли футболни шакллантиришимиз зарур. Ички чемпионатдаги суръат ва талаб юқори бўлмаса, халқаро майдонда рақобат қилиш осон бўлмайди. Жаҳон чемпионатида футбол бутунлай бошқа тезлик ва босимда кечади — биз бунга тайёр бўлишимиз керак.

Ҳакам футболнинг сифатини оширишга хизмат қилиши, унинг имижини ҳимоя қилиши ҳамда ўйин "Fair play" тамойиллари асосида ўтишини таъминлаши зарур. Энг муҳим вазифалардан бири — футболчилар саломатлигини асраш. Бунинг учун ҳакам вазиятни чуқур ҳис эта олиши, ўйинни тўғри бошқариши, футболчилар билан тўғри мулоқот олиб бориши ва профилактик чораларни ўз вақтида қўллаши лозим.

Айрим учрашувларда турли айёрлик ва симуляция ҳолатларига уринишлар кузатилди. Футболни чуқур тушунадиган ҳакам бундай вазиятларни тезда англай олиши, ўйинчининг мақсадини тўғри баҳолаши керак. Биринчи турда пенальти ишлашга қаратилган уринишлар бўлди, бироқ ҳакамлар тўғри қарор қабул қилди. Муҳими, ҳакамларимиз симуляцияларга учмаяпти — бу ижобий кўрсаткич.

Шу билан бирга, айрим ҳолатларда ўйин вақтининг ортиқча чўзилиши кузатилди. Ҳар бир асоссиз тўхталиш учрашув динамикасига салбий таъсир кўрсатади ва ўйинни аввалги темпига қайтариш учун вақт талаб этилади. Ўйин суръати ва динамикасини сақлаш — устувор вазифалардан бири бўлиши керак.

Ҳакамлар доимий равишда ўз устида ишлаши шарт. Юқори савиядаги ҳакамлик — юқори сифатли футбол гаровидир. Агар ҳакам талаб даражасида ишласа, ўйин сифати ҳам шунга мос бўлади. Шунингдек, ҳакамда ўзига бўлган ишонч ва қатъият етарли даражада бўлиши зарур”, — деди Равшан Ирматов.

Йиғилиш якунида ҳакамлик сифатини ошириш, ягона талқин ва ёндашувни таъминлаш ҳамда учрашувлар темпини барқарор юқори даражада ушлаб туриш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Манба: @uzfhm
Киритилди: 18:02, 03.03.2026. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик