Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      •   Насаф
      • 1:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      •   Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор - Сўғдиёна
9-тур Насаф - Локомотив
9-тур Динамо - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аёллар Осиё кубоги. Ўзбекистон Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилги Осиё Кубогида учинчи учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсдаги йирик ҳисобда қозонилган ғалаба эвазига жамоа ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бунга қадар Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақада 5 марта иштирок этиб, ҳар сафар гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокини якунлаган.

“B” гуруҳидан жой олган Котрина Кулбите бошқарувидаги жамоа 3-турда Бангладешга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 4:0 ҳисобида Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Голларга 10-дақиқада Диёрахон Ҳабибуллаева, 62 ва 66-дақиқада Дилдора Нозимова, 88-дақиқада Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.

Гуруҳда, шунингдек, Хитой 2:1 ҳисобида Шимолий Кореяни мағлуб этди ва гуруҳда 1-ўринни эгаллади.

3-тур якунларига кўра, Ўзбекистон 4 та гол уриб, ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборган. “А” гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Филиппин футболчилари эса 2 та гол урган ва 4 та ўтказиб юборган.

Мусобақа регламентига кўра, икки жамоа ўртасидаги кўрсаткич солиштирилганда аввал очколар сони, улар тенг келган тақдирда тўплар нисбатига эътибор қаратилади. Бунда урилган голлар устунлик тақдим этади. Шу сабаб Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “C” гуруҳида қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар 1/4 финал иштирокчисига айланди. Филиппиннинг тақдири эса эртага, 10 март куни ўтказиладиган “C” гуруҳи ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этувчи 12 та терма жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришган. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган икки нафар учинчи ўрин соҳиби чорак финалга йўл олади.

Маълумот учун, турнир 2027 йилда Бразилияда ўтказиладиган FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун Осиё минтақасидаги якуний саралаш босқичи вазифасини бажаради. Шу билан бирга, бу Жаҳон чемпионати саралаши Осиё Кубоги билан боғланган сўнгги мусобақа бўлади — 2031 йилдан бошлаб FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун алоҳида саралаш турнири ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, тарихда илк бор ушбу мусобақа 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё саралашининг дастлабки босқичи сифатида ҳам хизмат қилади. Турнирнинг чорак финалига чиққан саккиз жамоа 2028 йилги Олимпия ўйинлари саралаш турнирига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, 2029 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:13, 09.03.2026. Ўқилди: 1511 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик