Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари
9 апрель куни, пайшанба куни Европа лигаси 2025/2026 мавсуми 1/4 финали доирасида учта учрашув бўлиб ўтди. Қуйида ўйин куни натижалари билан танишишингиз мумкин.
9 апрель кунги учрашувлар натижалари:
«Фрайбург» – «Сельта» – 3:0;
«Порту» – «Ноттингем Форест» – 1:1;
«Болонья» – «Астон Вилла» – 1:3.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 16 апрель куни бўлиб ўтади.
Жорий мавсум Европа лигаси финали Истанбулдаги «Бешиктош» стадионида ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳс 2026 йил 20 май кунига белгиланган.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби — «Тоттенхэм». Лондон клуби ўтган мавсум финалида «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:10, 10.04.2026. Ўқилди: 2573 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар