Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Деку Роналдиньо ҳақида: «Унинг техникаси энг зўр эди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Барселона»нинг ҳозирдаги спорт директори Деку ўз вақтида жамоадоши бўлган Роналдиньо билан ўтган дамларни хотирлади.

— Роналдиньо ўша пайтда ҳайратланарли даражада порлаган эди. Унга шу қадар яқин бўлиш қандай эди?

— Техника нуқтаи назаридан, мен ундан яхшироқ ҳеч кимни кўрмаганман. У сизни ҳайратда қолдирадиган, оғзингизни очиб қўйишга мажбур қиладиган ишларни бажаришга қодир эди.

Бу футболчи менинг фаолиятимда — у билан бирга ўйнаганманми ёки унга қарши — энг катта таассурот қолдирган инсондир. Бу унинг энг кўп соврин ювортгани ёки «Барселона»да энг кўп титулларга эга бўлгани учун эмас, балки айнан мана шу маънода энг катта таассурот қолдирган, чунки биз бу даврни биргаликда бошдан кечирганмиз.

— 2007/08 йилги мавсумда Роналдиньонинг ишлари юришмади, жисмоний пасайиш кузатилди ва тунги ҳаётга ҳаддан ташқари берилиб кетгани учун танқидларга учради. Унинг гуллаб-яшнаган даври қандай якунланди?

— Шунинг учун ҳам футбол шунчалик жозибали. Қаерда қувонч бўлса, ўша ерда ҳафсала пир бўлиши ва талаблар ҳам мавжуд. Сиз ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайсиз. Албатта, катта жамоалар ҳақида ўйлаганда, уларнинг абадий бўлишини хоҳлайсиз...

Роналдиньо бир авлод тарихида, бизнинг авлоднинг энг юқори чўққисида из қолдирди ва бу клубга қувонч олиб келди. Биргина шунинг ўзи етарли.

— Роналдиньода Криштиану Роналдуда ҳалигача сақланиб қолган амбициялар етишмадими?

— Фақат амбициялар ҳақида гапириб бўлмайди. Криштиану ҳам ҳар доим ғалаба қозонмаган. Футбол — бу якка тартибдаги эмас, жамоавий спорт тури. Биз техник масалалар, кундалик жараёнлар ва бошқа анча мураккаб нарсаларни муҳокама қилишимиз керак.

Биз ғалабаларда қайсидир шахсни илоҳийлаштириб, мағлубиятларда эса барча айбни унинг зиммасига юклаш орқали хато қиламиз. Ваҳоланки, бу жамоавий спорт, — деди Деку.

Киритилди: 15:39, 12.04.2026. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик