Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Эркакча гапираман: энди бу ерда ишлай олмайман” — Бабаян “Андижон”ни тарк этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон» – ОКМК (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Самвел Бабаян қуйидагича фикр билдирди:

— Биринчи навбатда бугунги натижа учун ҳаммадан узр сўрайман. Нима дейишим мумкин? Тушунтириш жуда қийин. Бу ҳол мени фаолиятимда биринчи марта рўй берди. Нима бўлиши керак бўлса бўлди. Фақат «Андижон»да шу ҳолат бўлгани ачинарли. Бугунги рақибимиз ҳам қийин ҳолатда эди. Ўйинни ёмон бошламадик, деб ўйлайман. Бир қатор имкониятларимиз бўлди, стандартлардан ҳам фойдалансак бўларди. Ҳаракат қилдик, аммо тўп дарвозага кирмади. Қанот ҳимоясидаги хатолар туфайли гол ўтказдик. Дарвозамиздан иккита тўп ўтказдик, тушунтиришим анча қийин. Биринчи таймда рақиб деярли унчалик хавфли вазиятларни ярата олмади. Яхши ҳаракат қилсак, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар вазиятни ўзгартиришга интилишди. Бу сафар ўхшамади.

Жамоадаги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, клубга келганимда сафарда «Бунёдкор»ни ютдик ва клубни Суперлигада сақлаб қолдик. Жамоа раҳбарияти шакллантириш учун барча шароитларни яратиб берди. Ёмон трансферлар қилмадик. Кимни олмоқчи бўлсак, барчасини ололмадик. Чунки кўпчилигини шартномалари бор эди. Шартнома муддати тугаганларини имконият даражасида олдик. Жамоа қуришни яхши бошлагандик. Йиғинларда ҳам фаол қатнашдик, мавсумни яхши бошладик. Бошида 4:0 га ютганимизда 60 фоиз ўйинимизни кўрсатдик, деб айтгандим. Бу ёлғон эмасди. Ўшанда ҳам мен ҳали ўзим кўришни истаган жамоани кўрмагандим. «Қизилқум»га қарши учрашувдаги мағлубият «настрой»нинг йўқлиги сабабли бўлди, деб ўйлайман. Қўпол хатолар бўлди. Кейин Фарғонада «Нефтчи»га мағлуб бўлдик. «Машъал» билан баҳсда барчасини тўғрилаш имконияти бўлди. ФИФА кунларидан кейинги ўйинларда афсуски, бизда кетма-кет учта мағлубият бўлди. Бир қанча сабаблар туфайли имкониятларни бой бердик. «Насаф» билан баҳсни алоҳида таъкидлаш керак. Улар кўп йиллардан бери бир хил таркибда ўйнайди ва биз биргина қўпол хато эвазига ютқаздик. «Навбаҳор» билан беллашувда эса 90+4-дақиқада рақиб мураббийи дурангни сақлаб қолиш учун ўйинчи алмаштирди. Афсуски, мувозанатни йўқотганимиз сабабли гол ўтказдик ва мағлуб бўлдик. Бугунги мағлубият ҳам тушунарсиз бўлди. Биз ҳужум ташкил қиляпмиз.

Қандай талаблар қўйилган бўлса, клуб барчасини бажарди. Бу ерга яхши ниятлар билан, клуб тарихини яхшилаш учун келгандим. «Андижон»ни чемпионатда энг яхши натижаси 5-ўрин бўлган экан ва мен буни яхшилаб, юқорига кўтариш мақсадида келгандим. Футболчилар ҳам бу ерга юқори мақсадларни кўзлаб келишган. Жамоа учун барча шароитлар яратиб берилган.

Тўғриси, эркакча гапираман: энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман. Клуб бошқарувини бошқасига бераман. Биз бу ўйиндан аввал раҳбарият билан очиқ ва самимий  гаплашдик. Рости, энди ўз ўрнимни бошқа инсонга топшираман. Яна айтаман: бу ерга натижа қилиш ва барчани хурсанд қилиш учун келгандим. Аввал ҳам айтганман: менда кўп вақт йўқ эди ва қисқа фурсат ичида натижа кўрсатишим керак. Йиллар давомида ишлаб натижа кўрсатишга менда вақт йўқ эди. Вилоят ҳокими барча шароитларни яратиб, натижа учун жонбозлик билан ҳаракат қиляпти. Клуб юқори натижаларни кўрсатиши учун вилоят ҳокими барча ишни амалга оширяпти. Ўзбек футболи ривожланиши йўлида айнан вилоят ҳокими кўп ишларни қиляпти. Мен кўрдимки, биз биргаликда бу ишларни бажара олардик. Кечаю кундуз 24 соат ишладик ва агар 25 соат бўлса ҳам ишлашга тайёр эдик. Афсуски, меҳнатларимиз ўхшамади. Ҳар доим нимадир етишмади. Демак, ниманидир ўзгартириш керак.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:25, 13.04.2026. Ўқилди: 4049 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик