Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

The Guardian: “Жавоҳир Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми?”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"The Guardian" нашри Жавоҳир Синдаровнинг Номзодлар турниридаги ўйинини таҳлил қилиб, яна бир мақола чиқарди. Мақолада бу натижа Магнус Карлсенни яна классик шахматга қайтариши мумкинми, деган савол ҳам кўтарилган.

Мақолада айтилишича, Синдаров бутун турнир давомида ўйинни тўлиқ назорат қилган. Унинг услуби эса совуққонлик, тартиб ва аниқ ҳисоби туфайли Михаил Ботвинник мактабини эслатади.

Энг катта устунликларидан бири эса тайёргарлик. У кўп партияларда ўйин ривожини олдиндан жуда аниқ ҳис қилган, ҳатто баъзи ҳолатларда эндшпилгача бўлган режани олдиндан кўриб чиққандай таассурот қолдирган.

Шунингдек, Жавоҳир босим остида ҳам ўзини йўқотмади. Масалан, Фабиано Каруанага қарши мураккаб вазиятда ҳам ҳимояни жуда аниқ олиб борди.

Натижа эса рекорд даражада — 6 ғалаба, 8 дуранг. Бу ҳозирги форматдаги Номзодлар турнирида энг яхши кўрсаткич. Энди уни жаҳон чемпионлиги учун Гукеш Доммаражуга қарши 14 партиялик матч кутмоқда. Иккаласи ҳам ўша пайтга келиб 20 ёшда бўлади.

Ҳозирги ҳолатда Синдаров фаворит сифатида кўрилмоқда, лекин Гукеш ҳам кучли қаршилик кўрсатиши аниқ.

Мақоладаги энг қизиқ савол эса бошқача:

— Агар имконият бўлса, Карлсен Синдаровга қарши яна жаҳон чемпионлиги учун ўйнайдими?

Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Карлсен фақат Алиреза Фирузжага қарши ўйнасагина, қайтиши мумкинлигини айтганди. Аммо вақт ўтиши билан вазият ўзгарди. Фирузжа кутилган даражада ўсмади, Синдаров эса аксинча, жуда тез юқори даражага чиқди.

Мақолада Синдаровнинг йўли ҳам алоҳида таъкидланади. У ёшлигида Counter-Strike’га берилиб кетгани, лекин кейин яна жиддий равишда шахматга қайтиб, қисқа вақт ичида элита даражасига чиққанлиги ва ҳатто Ўзбекистон терма жамоаси билан Олимпиада олтинини ҳам қўлга киритгани эътироф этилган.

Ёзилишича, агар Карлсен ва Синдаров ўртасида матч бўлиб ўтса, бу жуда катта воқеа бўлади. Шунингдек, катта даромад ҳам келтириши мумкин.

Лекин якуний хулосага кўра, Карлсеннинг қайтиши эҳтимоли катта эмас. Чунки у айнан узоқ ва чуқур компьютер тайёргарлигидан чарчаган эди. Бу эса ҳозирги шахматда, айниқса Синдаров каби ўйинчиларга қарши, энг муҳим омиллардан бири.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 18:13, 18.04.2026. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик