Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Мустафоев қизил карточка олмаганида, вазият янада қийинлашиши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 9-тури доирасида Самарқандда бўлиб ўтган "Динамо"га қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Асабий ва жанговор ўйин бўлди. Бизни қизиқарли ўйин кутаётганди. Бир-бирига мос рақиблардан очиқ ва томошабоп ўйин кутгандик ва шундай бўлди ҳам. Учрашув илк дақиқалардан охиригача кескин руҳда ўтди. Ўтган ўйиндагидек, бугун ҳам стандарт вазиятлардан иккита осон гол ўтказиб юбордик. Биринчиси рикошет орқали, иккинчиси эса яхши ижро қилинди. Агар Мустафоев қизил карточка олмаганида, вазият янада қийинлашиши мумкин эди. Йигитлар ўзларига ишонишди. Балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Сўнгги дақиқаларда Нодир Абдураззоқовда яхши имконият бўлди — агар ўша вазиятдан фойдаланганида, ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Бугун мухлислар учун ҳам қизиқарли ўйин бўлди.

— Ўтказиб юборилган голлардан кўра, сўнгги дақиқаларда кўпроқ асабийлашдингиз...

— Жамоа билан ҳар куни яшасангиз, улар билан бирга яшайсиз. Шу боис эҳтимол бу ҳолат четдан бошқачароқ кўрингандир. Йигитлар «Бухоро», «Андижон» каби жамоаларга қарши ёмон ўйнашмади. Бугун ҳам ғалабага лойиқ эдик, аммо нимадир етишмади. Шунинг учун ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриш керак. Майдонга тушгандан кейин эса вазиятни ўзгартириш қийин.

— Жамоанинг ўтган мавсумдаги етакчилари сақлаб қолинмади. Янги футболчиларнинг дастлабки ўйинларини қандай баҳолайсиз?
— Бу футболнинг бир қисми. Кимдир келади, кимдир кетади. Янги ўйинчиларга талаб қўйилади, улар вазифани бажариши керак. Энг муҳими — жамоада шижоат ва ҳаракат бор. Бизга вақт керак. Йигитлар ёмон ўйнамаяпти. Хато эса барчада бўлади.

— Бугун жамоа кўплаб қарши ҳужумлар уюштирди, аммо майдонга мослаша олмагандек...
— Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик керак. Бу ўйин энди тарих. Биринчи голдаги рикошет — ноодатий ҳолат. Танаффусда дарвозабон ва ҳимоячилар майдонга мослаша олмаганини айтдим. Бу ишончга ҳам таъсир қилади. Машғулотдан кейин йигитларга бу стадион учун темир тишли бутса кийишни айтгандим. Лекин ҳаммасини бир вақтда ҳал қилиш қийин. Кўп нарса футболчининг иштиёқига ҳам боғлиқ.

— «Динамо» қизил карточкадан кейин қарши ҳужумларга таянди, лекин сизларда ҳам имкониятлар бўлди...
— Амонов тезкор футболчи. Танаффусда рақиб икки ҳужумчи билан ўйнашини, қанотлардан ҳужум қилишини айтгандим. Аҳмадулло Муқимжоновни тушираётганда ҳам тушунтирдим. Аммо унинг фойдали ҳаракатлари кам бўлди. Ҳар бир ўйинга бошқача ёндашиш керак.

— 2:2 ҳисобни қандай баҳолайсиз?
— Ҳар доим ҳам ўйинлар бир хил ўтмайди.

— Бу очко ютилдими ёки йўқотилдими?
— Ютилди. Мустафоев қизил олмаганида, бошқача бўлиши мумкин эди. Кўп куч сарфладик. Олдинда яна ўйин бор, тақвим зич.

— Рақиб ҳақида фикрингиз?
— Яхши жамоа, ижрочилари бор.

— Омад ҳам рол ўйнадими?
— Балки, ҳа. Бир эпизод ҳаммасини ўзгартириши мумкин. Бу футбол — барчаси динамикада, хатолар орқали ҳал бўлади.

— «Динамо»нинг иккинчи голи “Қосимов услубидаги гол” деб баҳоланди. Жаримадан голлар камайиб кетдими?
— Билмадим, урганлар бор.

— Ўтган турда ўғлингиз ҳам гол урди...
— У ҳам рикошет орқали. Ҳозир ҳам чемпионатда шундай голлар кўп. Бизнинг давримиздаги голлар эса тасвирларда сақланиб қолмаган.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 07:51, 24.04.2026. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик