Айни пайтда ижара асосида «Лион»да тўп сураётган, ҳуқуқий жиҳатдан «Реал»га тегишли бўлган Эндрик, «қаймоқранглар»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳақида юқори фикр билдирди. Модрич ҳозирда «Милан» сафида ўйнамоқда.
«Лука Модрич — “Реал”да мени энг кўп ҳайратга солган футболчи, 100%. У жамоадаги биринчи йилимда менга жуда кўп нарсани ўргатди. Бу фақат машғулотлар билан чекланмайди, балки ўйинларни ҳам ўз ичига олади. У ҳақиқий маҳорат дарсини ўтди. Ўша пайтда Модрич 40 ёшда эди, жуда кучли эди ва ҳар куни машғулот ўтарди. У ўйнамаган пайтларида ҳам клуб базасига келиб, мустақил равишда шуғулланарди. Унинг маҳорат даражаси шунчаки ҳайратланарли. У доимо менга маслаҳатлар бериб, майдонда нима қилишим кераклигини тушунтирарди — бу менга жуда ёрдам берди. Модрич — футбол оламида учратган энг яхши инсонлардан бири», — дейди Эндрик The Guardian нашрига берган интервьюсида.
Лука Модрич 2012–2025 йиллар давомида «Реал» сафида тўп сурди. У жамоа таркибида 597 та ўйинда иштирок этиб, 49 та гол урди ва 95 та голли узатма амалга оширди. Хорват футболчиси жамоа билан бирга 27 та совринни қўлга киритган, жумладан, Чемпионлар лигасида 6 бор ғолиб бўлган. Шахсий совринлар орасида «Олтин тўп», шунингдек УЕФА ва ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси мукофотларини қўлга киритган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).