«Барселона» ва Левандовски янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди — Романо
Испаниянинг «Барселона» клуби ҳамда ҳужумчи Роберт Левандовски янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Роберт Левандовски ва “Барселона”: янги шартнома бўйича музокаралар тўлиқ тўхтатилди ва футболчининг ёзда жамоани тарк этиш эҳтимоли жуда юқори. Агар янги таклиф бўлмаса, Левандовски клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Саудия Про-Лигаси ва МЛС клублари унга қизиқиш билдирмоқда. Италия клублари ҳам вазиятни кузатмоқда, аммо трансфер улар учун жуда қимматга тушади.
Айни пайтда, кеча хабар қилинганидек, унинг клубда қолиши деярли эҳтимолдан йироқ», — деб ёзди Фабрицио Романо.
37 ёшли Роберт Левандовски 2022 йилдан буён «Барселона» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Манба: championat.com
Киритилди: 17:35, 13.05.2026. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар