Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфернинг сўнгги кунидан хабарлар-2 (ОНЛАЙН)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европадаги трансферларнинг сўнгги кунидан бериб бораётган хабарлар оқимининг иккинчи қисмини бошлаймиз. Нариги саҳифа анча тўлиб қолди. Кун охирига етгунча ушбу саҳифада анча-мунча футболчиларни бир клубдан иккинчисига ўтказиб юборамиз.

ДАВОМ ЭТАМИЗ.

«Монако» ўз сафига Мадриднинг «Атлетико»сидан яна бир футболчисини қўшиб олиши мумкин. Ҳужумчи Адриан Лопес Радамель Фалькао билан яна жамоадош бўлишга қарши эмас. AS нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби бунга қарши эмас, фақат битта шарт бор: унинг ўрнига бошқа футболчи топишга улгуришса! Аслида захира футболчиси ҳисобланган футболчининг ўрнини боса оладиган футболчини тезда топиш унчалик қийин иш бўлмаса керак а?!

Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси Артём Милевский трансфер ойнаси бекилгунга қадар Туркиянинг "Газиантеп" жамоаси аъзосига айланиши мумкин. Турк ОАВ тарқатган хабарларга кўра, украиналик футболчи Истанбулга ташриф буюрган ва "лочинлар" раҳбарияти билан учрашган. Томонларнинг ўзаро музокараси ижобий якунланишга яқин турибди.

Андреа Доссена "Сандерленд"га ўтгани ҳақида расмий хабарлар чиқди. Омадини берсин!

Эррера "Манчестер Юнайтед" билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва ҳафтасига 64 минг фунт олиши кўзда тутилмоқда. Дарвоқе, "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказилган Гарет Бэйлнинг тақдимот маросимига 20 минг мухлис ташриф буюрди. Дунёнинг энг қиммат футболчиси тақдимоти учун бу камдек, назаримизда...

Москванинг ЦСКА клуби эса Витиньо билан 5 йиллик шартнома имзолади. У 31-рақам остида ўйнайдиган бўлди. "Ҳарбийлар" скаутларига қойил қоласан киши, номи чиқмаган талантлар топиб келишади нуқул.

Бэйлнинг трансфер баҳоси эълон қилинмаяпти. Сумма 90 млн. атрофида бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, Криштиану Роналду бирам хурсанд бўларди:)

Хуан Мата
ҳақида негадир жимлик эди-а? Ўзилни қўлга кирита олмаган ПСЖ ярим ҳимоячи учун қизиқишини эълон қилди. Олдинроқ "Челси" Мата учун "Ливерпуль"нинг 30 миллионлик таклифини рад этди.

Қайноқ хабар! Маруан Феллайнини қўлга кирита олмаётган Девид Мойес мухлислар олдида шарманда бўлмаслик йўлини топди. Клуб "Сарбон" клубига мурожаат қилиб, Феллайнини ўрнини босиб туриш учун Фарҳод Саидовни бирровга, йўғе, ижарага сўради. Хазил. Феллайни Манчестерга келаётгани ҳақида фотофакт бор:


Месут Ўзилнинг трансфери бир соат ичида расман эълон қилинади. Айтишларича, ярим ҳимоячи "Арсенал"да 11-рақам остида тўп суради.

"Вест Бромвич" ҳали ҳам бозорда. Клуб "КПР"нинг бразилиялик дарвозабони Жулио Сезарни ўз таркибига қўшиб олиш ҳаракатида.

"Суонси" "Хетафе"дан  Алваро Васкесни ижарага олди. Умуман АПЛ жамоалари жуда фаоллар. Боя ушбу лига жамоалараи аллақачон трансферлар учун умумий 515 миллион сарфлаб бўлганликлари ҳақида хабар чиққанди. Бу рақам яна ошиши аниқ.

Бугунги кун қаҳрамонлари:

Юлиан Дракслер "Шальке"да қоладиган бўлди. Аввалроқ, лондонликлар ярим ҳимоячи учун 47 миллион таклиф қилаётгандилар. Аммо Ўзилнинг трансферидан кейин ушбу музокаралар тўхтади.

"Юнайтед" Бейнсга бўлган қизиқишини сусайтирмаяпти. Энди клуб ҳимоячи учун 15 миллион фунт беришга тайёр эканини маълум қилган.

"Анжи" ўйинчи сотишда давом этяпти. Карсела-Гонсалеснинг трансфери борасида Бельгиянинг "Стандарт" клуби билан келишувга эришилган.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дани Пачеко Испанияга қайтмоқда ва ижара асосида "Алькоркон" шарафини ҳимоя қилади.

Барсалонада эса жамоага янги марказий ҳимоячи келишини кутмоқдалар. Аммо ҳозирча клубдан бу ҳақида садо чиқмаяпти. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хуммелс, Тиаго Сильва ва Давид Луиз вариантлари янграганди. Булар ичида Луиз варианти ҳақиқатга яқинроқ. 

Зериктирмаслик учун битта бўлган воқеа айтиб бераман. Маълум бўлишича, Гарет Бэйл "Соутҳэмптон"дан "Тоттенҳэм"га ўтаётганда, шартномада бир банд бўлган экан. Ушбу бандга кўра, мабодо "Тоттенҳэм" Бэйлни сотадиган бўлишса, трансфер суммасининг 25 фоизи "Соутҳэмптон"га тегишли бўлиши керак эди. Лекин кейинчалик клубнинг молиявий аҳволи оғирлашади ва ўша бандни ўчириб ташлаш эвазига "Тоттенҳэм" дарвозабони Тонни Форкастни қўлга киритади. Шунақа. Агар ўша банд сақланиб турганда, клуб ҳозир 25 миллионга яқин пулга эга бўларди.  

Дарвозабон Эмилиано Вивиано Лондонда тиббий кўрикдан яхши ўтди ва бир йиллик ижара шартномаси асосида "Арсенал" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Лондонликлар уни бир йилдан сўнг 6 миллион эвазига бутунлай сотиб олишлари мумкин.

Арсен Венгернинг ростакамига жаҳли чиққан кўринади. "Арсенал" ПСЖ га Хавьер Пасторени сотасизларми ёки йўқми, деб сўради.

"Эвертон" "МЮ"нинг Лейтон Бейнс борасидаги 15 миллионлик таклифини рад этди.

“Кристал Пэлас” клуби “Хаддерсфилд” ҳимоячиси Жек Хантни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Шартнома тўрт йилга мўлжалланган.

"Арсенал" давом этмоқда. Агар ПСЖ "Челси"дан Матани сотиб оладиган бўлса, Пасторени олишга ҳаракат қилмоқчи. Агар Суарес Мадридга ўтса, Бензема ёки Ди Мария учун "Арсенал" курашга киришади. Қойил.

Касильяс ҳеч қаерга кетмайди! "Реал" учинчи дарвозабони Антонио Адан билан шартномани бекор қилди. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу қарорга келдилар ва клбу Аданга омад тилади. Адан эркин агентга айланди.

"Галатасарай" клуби ҳужумчиси Бурак Йилмаз Римнинг "Лацио" клубига ўтади. Туркиянинг энг яхши тўпурари учун римликлар 15 миллион евро берадиган бўлишди.

"Динамо" (Киев) Андрей Ярмоленко борасидаги "Зенит"нинг 27 миллионлик таклифини рад этди.

"Металлист"нинг аргентиналик ҳужумчиси Жонатан Кристалдо фаолиятини "Болонья"да давом эттирадиган бўлди. Футболчи бир йилга ижарага берилди.

Бироздан кейин "Барселона" ҳақидаям хабар бўлади, кутиб туринг.

"Бенфика" марказий ҳимоячиси Лисандро Лопес ушбу мавсумни Мадридда ўтказади. "Хетафе" футболчини бир йилга ижарага олди.

Демак "Барселона" ҳақида. Клуб ярим ҳимоячиси Жонатан дос Сантос ижара шартномаси асосида "Фиорентина"га ўтиши мумкин. Футболчи жамоа асосий таркибида ушбу мавсумда фақат бир марта захирадан майдонга тушди холос. 

Феллайни Бельгия терма жамоаси йиғинларига бироз кечроқ бориш учун изн сўради. Футболчи "Манчестер Юнайтед" билан музокараларини ниҳоясига етказишга аҳд қилган кўринади.

«МЮ» таклиф қилиб, «Эвертон» рад этиб чарчамади эй. Лейтон Бэйнс учун навбатдаги таклиф ҳам ливерпулликлар томонидан рад этилди.

Моуриньо Касильясдан кучли деган Адан эсингиздами? Худди эски бошлиқ ўрнига келган янги бошлиқ "эскининг одамини" ҳайдаганидек Антонио Адан билан шартномани "Реал" бекор қилди.

"Лацио" Бурак Йилмазни сотиб олишга яқин турибди. Унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланган. Туркиялик "гол-одам" йилига 2,9 миллион маоши олиши кўзда тутилган.

"Ўзивузани Тошкандда котта бўган" Одемвингие энди Уэльс пойтахтига кетай деб турибди. "Кардифф" "тошкентлик футболчи"га 4 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилган. Ҳамма гап "Вест Бромвич"да қолди.

«Лацио» ва Бурак Йилмаз келишуви амалга ошмаслиги мумкин деган хабар пайдо бўлди. Айтишларича «Лацио» ЕвроИттифоқ паспорти бўлмаган Брайан Переа билан қаноатланади.

Арсен Венгернинг трансфер режалари ҳақида карикатуралар эса йиллар давомида эскирмайди :)

«Парма» «Интер»дан Жоэ Обини ижарага олди. Демак унинг трансфер ҳуқуқини «сутчилар» сотиб олмайди. Ижара бир йилга мўлжалланган.

«Зенит»дан янги шов-шув: Африканинг бир қатор нашрлари томонидан ёзилишича, Эммануэл Адебайор питерликлар сафига бориб қўшилиши мумкин экан. Ишониш қийин-а?

Ўтган йили трансфер бозорининг сўнгги кунига ёппасига футболчилар сотиб олган «Сити» бу йил бу ишни олдинроқ қилганди. Бугун «шаҳар» тарафларда «миқ» этган товуш чиқмади.

«Катания» чехиялик ўз вақтида келажаги порлоқ деб қаралган Ярослав Плашилни ўз сафига қўшиб олмоқда. Плашилдан на Недвед ва на Поборски чиқди. Ундан қолгани кўчиб юришлар бўлмоқда.

Бозор ёпилишига уч соатдан ошиқроқ вақт қолган бир пайтда. ғалати сукунат пайдо бўлди. На бош нишон бўлиб турган Лондон ва на Манчестердан янги хабар келмаяпти.

Нико «Кранчар» премьершипга тушиб кетган «КПР» футболчисига айланиши мумкин. Ҳозирча Адриан Мариаппининг Лондонга келиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

«Тоттенҳэм» Халкни ижарага олиш фикридан қайтди. Лондонликларнинг фикрича бразил футболчиси учун бир йиллик ижарага 10миллион фунт кўп. Ҳатто «Зенит» унинг трансфер ҳуқуқини шартнома йилларига бўлиб ҳисоблаганда бунча пул тўламаган. Мантиқан тўғри қарор.

Фамилияси миллатини билдириб турадиган Стивен Айрлэнд «Сток Сити»га ўтиши мумкин. Ўз вақтида «Сити»да порлаган футболчи «Астон Вилла»дан кетиши кутилмоқда.

Эмилиано Вивианонинг «Арсенал»га ижарага берилгани расман тасдиқланди. Ўша гап. Ўша мавзу. Мавзу нима ҳақидагили Арсен Венгер ҳақида юқорида берилган карикатурада.

Манба: www.stadion.uz.

Мухлислар талабидан келиб чиқиб саҳифани бошқа хабарга кўчирдик.

Киритилди: 18:33, 02.09.2013. Ўқилди: 27383 марта. Фикрлар: 241 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.