«Челси» Англия чемпионатининг 38-тур доирасида сафарда «Сандерленд»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мезбонлар сафида Трай Хьюм гол урган бўлса, лондонликлар ҳимоячиси Мало Гюсто ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. «Челси»нинг ягона голига Коул Палмер муаллифлик қилди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Уэсли Фофана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилгач, «Челси» бир киши кам бўлиб қолди.
Мавсум якунларига кўра, 52 очко жамғарган «Челси» турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди ва келгуси мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди. «Сандерленд» эса 54 очко билан 7-поғонага кўтарилиб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Англия Премьер-лигаси. 38-тур
24.05.2026 | 20:00 «Stadium of Light», Сандерленд
«САНДЕРЛЕНД» — «ЧЕЛСИ» — 2:1
Голлар: Трей Хьюм 25 (1:0), Мало Гюсто 50-авт (2:0), Коул Палмер 56 (2:1).
«Сандерленд»: Руфс, О`Найен, Мукьеле, Мандава, Гертрейда, Садики, Джака, Ле Фе (Ригг, 90), Ангуло (Диарра, 61), Хьюм, Бробби (Изидор, 61).
«Челси»: Санчес, Колвилл, Хато (Джеймс, 53), Фофана, Фернандес, Кайседо (Ачимпонг, 85), Кукурелья, Гюсто (Делап, 85), Палмер, Педру Нету (Чалоба, 65), Жоао Педро.
Огоҳлантиришлар: Ангуло (42), Гертрейда (52), Джака (73), Диарра (81), Садики (89) — Фофана (54), Фернандес (69), Жоао Педро (90), Палмер (90).
Четлатиш: Фофана (62, иккинчи сариқ).
Англия чемпионатининг сўнгги 38-тури доирасида бўлиб ўтган бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
«Фулхэм» ўз майдонида «Ньюкасл Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Ноттингем Форест» ва «Борнмут» жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Мавсум якунларига кўра, «Борнмут» 57 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўлланмани қўлга киритди. Қолган жамоалар эса мавсумни қуйидаги ўринларда якунлашди:
-
«Фулхэм» (52 очко) — 11-ўрин;
-
«Ньюкасл Юнайтед» (49 очко) — 12-ўрин;
-
«Ноттингем Форест» (44 очко) — 16-ўрин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).