Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муроджон Аҳмадалиев, Абдумалик Ҳалоков ва Лазизбек Муллажонов Тошкентдаги бокс оқшомида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпионлари ва қатор таниқли боксчилар иштирокида йирик профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. WBC Eurasia, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда “Lift Promotion” промоутерлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақа дастуридан ўрин олган жанглар нафақат рейтинг очколари, балки бир нечта вазн тоифаларида WBC Eurasia чемпионлик камарлари учун ҳам кечди.

Ҳалоков — Кумар

Турнир доирасида Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалоков ҳиндистонлик Вишал Кумарга қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган ушбу жанг муддатидан олдин якунланди. Ҳалоков ўзининг кучли зарбалари эвазига рақибини иккинчи раунддаёқ техник нокаут билан таслим этди. Шу тариқа, у профессионал рингдаги учинчи жангида учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Муллажонов — Гарсия
Мусобақанинг яна бир марказий жанги ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари ғолиби Лазизбек Муллажонов ҳамда венесуэлалик Луис Хосе Марин Гарсия ўртасида кечди. Оғир вазн тоифасидаги WBC Eurasia камари учун ўтказилган беллашув учинчи раундда тўхтатилди. Венесуэлалик боксчининг қоидабузарликлари ва ҳакам томонидан берилган огоҳлантиришлари кўпайиб кетгани сабабли рефери жангни якунлашга мажбур бўлди. Натижада Лазизбек Муллажонов муддатидан аввал ғолиб деб топилиб, чемпионлик камарини қўлга киритди.

Исмоилов — Шоти
Ўзбекистонлик 24 ёшли боксчи Нурислом Исмоилов танзаниялик спортчи Лупакисьо Шотига қарши рингга чиқди. Супер ўрта вазн тоифасидаги WBC Eurasia камари учун кечган 10 раундлик баҳснинг сўнгги, ўнинчи раундида Исмоилов устунликка эришиб, рақибини техник нокаутга учратди. Бу Исмоиловнинг профессионал боксда ўтказган 9-жангидаги тўққизинчи ғалабаси бўлди. 26 ёшли Шоти эса фаолиятидаги 11-жангида иккинчи марта мағлубиятга учради. Шу тариқа, Нурислом Исмоилов ўзининг ҳисобидаги WBC CISBB камарига қўшимча равишда WBC Eurasia унвонига ҳам эга чиқди.

Абдуллаев — Акон
Мусобақа доирасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Абдуллаев Гана вакили Стефан Аконга қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган баҳсда Абдуллаев рақибини тўртинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Бу 23 ёшли спортчининг профессионал боксдаги еттинчи жангида қўлга киритган еттинчи ғалабаси ҳисобланади.

Аҳмадалиев — Москеда

Кечанинг марказий жангида иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик боксчига Венесуэла вакили Эгли Москеда рақиблик қилди.

Ярим енгил вазн тоифасида ўтган ва 10 раунд этиб белгиланган беллашув узоқ давом этмади. Аҳмадалиев дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олди ва 4-раундга келиб рақибини техник нокаут эвазига муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Ушбу муваффақиятдан сўнг, Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал рингдаги кўрсаткичи 15 та ғалаба ва 2 та мағлубиятга етди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:36, 30.05.2026. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик