Роналду илк хет-трики билан Португалия термаси тўпурарлари рўйҳатида 2-ўринга кўтарилди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2014 саралаши доирасида Шимолий Ирландияга қарши учрашувда (4:2) хет-трик қайд этганидан хабарингиз бор.
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси 65, 77 ва 83-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Роналду терма жамоа тўпурарлари рўйҳатида 41та гол муаллифи ҳисобланган Эйсебиони қувиб ўтди ва 2-ўринга кўтарилди. Айни пайтда Криштиану ҳисобида терма жамоаси сафида урилган 43та гол бор.
Рўйҳатни эса Педро Паулета 47 голи билан бошқариб бормоқда.
Қайд этиш жоиз, бу Роналдунинг терма жамоаси сафидаги илк хет-триги ҳисобланади.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 07:49, 07.09.2013. Ўқилди: 4326 марта. Фикрлар: 12 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар