Игорь Ледяхов: «Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари айни пайтда бир хил савияда»
Москванинг «Спартак» клуби сафида уч карра Россия чемпиони бўлган Игорь Ледяхов ЖЧ-2026да Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биринчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
— Ўзбекистон учун ЖЧ-2026га чиқишнинг ўзи катта муваффақият, — деди Ледяхов. — Колумбияга қарши ўйинда улар унчалик ишончли кўринмади, аммо Ўзбекистонни ҳурмат қилиш керак. Чунки улар мундиалга илк бор чиқишди.
— Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир Россия термасидан кучлироқ деган фикрга қўшиласизми?
— Менимча, икки жамоа тахминан бир хил савияда. Ўзбекистонда футбол ривожланмоқда, чунки улар халқаро мусобақаларда иштирок этишмоқда. Биз эса ўз даражамизни тўлиқ баҳолай олмаяпмиз.
— Ўзбекистон терма жамоасининг қайси юлдузлари сизда яхши таассурот қолдирмоқда?
— Элдор Шомуродов бизда «Ростов»да ўйнаган. Аббосбек Файзуллаев эса ЦСКА шарафини ҳимоя қилган. Лекин Россияда ҳам улардан қолишмайдиган иқтидорли футболчилар бор. Фақат биз уларнинг ҳақиқий даражасини баҳолаш имкониятига эга эмасмиз, — деди Ледяхов.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади.
Манба: sports.kz
Киритилди: 17:15, 19.06.2026. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар