25 ёшли аёл Хорватия клубларидан бирига бош мураббийи этиб тайинланди
Хорватия аёллар терма жамоаси ва Загребнинг "Динамо" клуби собиқ аъзоси Таиана Немчич "Виктория Ваковац" эркаклар футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу жамоа Хорватия чемпионатларининг 5-даражали босқичида иштирок этади.
Маҳаллий матбуот берган маълумотларга кўра, 25 ёшли ойимқиз эркаклар футболида бошқарувчилик қилишдан ҳайиётгани йўқ. Аксинча, Тиана ўз олдига қўйилган вазифани адо эта олишига тўлиқ ишонмоқда. У ўз интервьюларидан бирида ўйинчилар унга тўлиқ қулоқ солишаётгани ва улар билан муаммолар чиқмаётганини қайд этиб ўтган.
Айтиш жоизки, у жамоада ҳақиқатан ҳам бош мураббийлик қилмоқда. У жамоани қуриш ишлари, тактика таклаш ва шу каби масалаларда мутлақо мустақил иш олиб бормоқда.
"Аёл киши эркаклар жамоасини шуғуллантиришида бирор ғайритабиийлик кўрмаяпман", деди бир вақтлар машҳур модел бўлиб танилган Немчич.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 19:05, 14.09.2013. Ўқилди: 3115 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар