Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4024 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виталий Денисов: «Отам ҳам ҳалокатга учраган «Пахтакор» сафида бўлиши мумкин эди...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Виталий Денисов ушбу мавсумда Россия Премьер-лигасининг кашфиёт футболчиларидан бири бўлди. "Советский спорт"га берган интервьюсида ҳамюртимиз ўзининг тақдирига оид айрим воқеалар ҳақида ҳам сўз очган.

Кучук ва Билич ҳақида
— Кучук ўйиннинг ҳар бир дақиқаси, ҳар бир вазиятини таҳлил қилади. Баъзида ушбу машғулот бир соатгача давом этарди. Билич ва Кучук? Улар турли мутахассислар. Славен кўпроқ мотиватор. Улардан қайси бири яхши ёки ёмонлиги ҳақида гапирмайман. Шунчаки улар турлича мураббийлардир. Билич ҳам ўйинни таҳлил қиларди. Лекин жамоани ўйинга руҳан тайёрлаш, жанговар ҳолатга келтириш биринчи ўринда эди.

— Агар натижаларни таҳлил қиладиган бўлсак, бу нарса жамоага халал берган.
— Баъзи гапларни эшитиб қоламан: гўёки Кучук келганидан кейин тартиб ўрнатилди ҳамда тарқоқлик ва тентирашларга барҳам берилди. Лекин, биринчидан, Славен пайтида мен жамоада жиддий муаммоларни кўрмаганман. Агар у тактикани унчалик яхши билмаса, бу хатодан далолат эмас.

"Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик ҳақида
— "Динамо" қандай ўйин кўрсатишини билиб олиш учун етарли вақтга эга бўлдик. Мураббийлар штаби барча нарсани тўлиқ "чайнаб" берди. Шунинг учун рақибдан кутилмаган ҳолатни кутишимиз мумкин эмас.

Энг эсда қоларли сафар ҳақида
— Бу Ўзбекистон терма жамоаси билан Ливанга уюштирган сафаримиз бўлганди. Ўша пайтда бу мамлакатда қўзғолончилар томонидан ҳарбий ҳаракатлар бўлаётганди. Учиб борганмиз. Бизни кутиб олиш учун кичкина микроавтобус ажратилган экан. Шунинг учун делегацияни бирданига меҳмонхонага олиб боришнинг имкони бўлмаган. Футболчиларнинг ярми аэропортда қолган. Кутиб олувчилар бизга таксига асло ўтирмаслигимизни бир неча марта такрорлашган. Акс ҳолда бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин эди...

Йўлда эса оғир ҳарбий техника ўта олмаслиги учун қўйилган турли тўсиқлар, қумли қоплардан барпо қилинган баррикадалар, эгнига ҳарбий кийим, бошига каска, бронежилет кийган, қўлида калашников автоматини ушлаб олган одамларга кўзимиз тушган. Ҳаммаёқ ёпиб ташланган. Стадионга етиб келганимизда унинг атрофини ҳам ҳарбий техника билан ўраб олинганди. Трибунага ҳар бир кириш эшигида снайпер турганди.

Кечасига эса ойнадан деворга қараганимда, у ерда пулемёт ўқидан тешилган изларни кўргандим. Ўйиннинг ўзи эса тинч ўтган ва биз Ливанни 1:0 ҳисобида мағлуб этгандик.

"Пахтакор" ва отаси ҳақида
— Россия ёки Украинада шунга ўхшаш ёдда қоларли сафар бўлганми?
— Бир неча йил аввал "Пахтакор" жамоаси 1979 йил ҳалок бўлган Днепродзержинск шаҳрига боргандим.  Отам билан қабр бошида бўлганмиз... Қандайдир қайғули жой: саноат корхоналари, заводлар қурилган. Ҳавони ҳам заҳар рангдаги тутун қоплаганди.

— Отангиз, машҳур футболчи Геннадий Денисов ўша авлод ўйинчилари билан бирга ўйнаганми?
— Айнан 1979 йили отам "Пахтакор"нинг асосий таркибига ўта бошлаган. Фожиа арафасида у асосий таркиб футболчиси ҳисобланмаса-да, шунга яқин ҳолатда эди. Ҳалокатдан 9 кун ўтиб, у 19 ёшга кирган. Лекин у Ан, Фёдоров ва жамоанинг бошқа етакчилари билан яхши таниш бўлган.

— Демак, катта эҳтимол билан у ҳам ўша рейсда бўлиши мумкин экан?
— Ҳа, ўша пайтга келиб бир неча марта асосий таркибда ўйнашга улгурганди. Отам нима учун Днепропетровскка учмаганини ҳозир эслолмайман. Ё жароҳатланганди, ёки ўша турда уни ўринбосарларга ўтказишганди. Шунинг учун у бир кун олдин учиб кетганди.

— Бу воқеани у тез-тез эслаб турадими?
— Ўзи бу мавзуни кўтармайди, мен эса унга бу воқеани эслатишни истамайман.

Манба: www.sovsport.ru
Киритилди: 10:22, 20.09.2013. Ўқилди: 6565 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.