Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

26/08 00:30 Севилья - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2463 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рауф Инилеев: «Ички биринчиликка эътибор бериш вақти келди»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Рауф Талгатович Инилеев ўзбек футболи мухлислари орасида ўз ўрнига, ҳурматига эга инсон. Ўз вақтида миллий терма жамоани бошқарган мураббий футболимиз борасидаги мулоҳазалари билан кўп чиқиш қилади ва унинг фикрлари аксарият ҳолларда катта қизиқишга сабаб бўлади.

Мана шу омилларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги муваффақиятсизлигидан сўнг Рауф Талгатович билан суҳбатда бўлдик.

— Рауф ака, миллий терма жамоа­нинг сўнгги нурсиз ўйини борасида нима дея оласиз? Бундай ҳолатда қандай чора қўллаган маъ­қул?
— Терма жамоа борасида қарор чиқаришдан аввал, муваффақиятсизликлар сабабини обдон таҳлил қилиб чиқиш лозим, деб ўйлайман. Аслида терма жамоанинг Иорданияга имкониятни бой беришига нима сабаб бўлди, қандай омиллар терма жамоа тайёргарлигини пухта қилишга ҳалал берди, ички муҳит, иштиёқ ва бошқа масалаларни яхшилаб ўрганиш керак. Фақат шундан сўнг бирор қарор қабул қилиш зарур. Шахсан мен масъулиятли ўйин олдидан терма жамоада тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт ва имконият бўлмаганини асосий сабаб қилиб кўрсатардим.

— Миржалол Қосимовнинг истеъфо борасидаги талаби қондирилмаганига қандай қарайсиз?
— Федерация раҳбарияти шундай қарорга келган эканми, демак асослар бор. Бу ўринда масалага бошқа томонлама қараш лозим. Миржалол Қосимов қисқа вақт ичида жуда катта босим остида қолди ва бунда унинг икки жойда ишлагани панд берди деб ўйлайман. Терма жамоа борасида ортиқча гапга ҳожат йўқ, бу жойда ким ишлаган бўлмасин, ҳар доим кучли босим остида бўлган. Вақти келганда мухлислар ва матбуот томонидан қилинадиган босим тазйиққа айланиши ҳам мумкин. Шунинг учун терма жамоа бошқарувида бўлган мураббийга ҳеч қачон осон бўлмаган. Миржалол Қосимов мана шундай оғир жойда ишлаш билан биргаликда «Бунёдкор» бош мураббийлигини ҳам олиб борди. Яхши биламизки, бу клуб ҳар доим ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ва мунтазам равишда талабни ошириб боради. Миржалол бу икки ишни бир вақтда уддалаш билан биргаликда ўз зиммасига жуда улкан масъулиятни олди. Терма жамоа жаҳон чемпионати ва Осиё Кубогига чиқиш учун кураш олиб борган бўлса, «Бун­ёдкор» билан олий лига, Кубок ҳамда ОЧЛ баҳсларида иштирок этиши лозим эди. Табиийки мураббий олдига бир йўла бешта юқори мақсад қўйилиши, бу — жуда оғир ва мушкул вазифа. Бундай иш анча-мунча тажрибали мураббийга ҳам оғирлик қилиши турган гап.

— Демак, Миржалол Қосимов терма жамоадаги фаолиятини давом эттирса, «Бунёдкор»дан кетиши керак, сизнингча?
— Мен бундай демоқчи эмасман. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бўлади, мен ҳам ўз нуқтаи-назаримни билдирдим. Бу борада якуний қарор қабул қилиш фақат Қосимовнинг ихтиёрида бўлиши лозим. Федерация унинг «Бунёдкор»да ишлашига қаршилик қилмайди, шунингдек клуб раҳбарияти ҳам мураббийнинг терма жамоадаги фаолиятига тўсқинлик қилгани йўқ. Ҳар икки томон ҳам рози экан, демак бу борада ҳамма гап фақат Миржалолнинг ўзида қолади. Бутун дунё тажрибасидан яхши биламизки, мураббийлар ҳеч қачон ҳам клубда, ҳам термада ишламайдилар. Бундай ҳолатлар жуда камёб ва юзага келган тақдирда ҳам мураббийлар ё клубдан ёки терма жамоадан воз кечиши муқаррар.

— Миржалол Қосимовнинг истеъфоси масаласи кўтарилди ва бундай вақтда мураббийга осон бўлмаслиги аниқ. Сиз ҳам ўз вақтида мана шундай ҳолатни бошингиздан ўтказгансиз. Ўша вақтдаги руҳий ҳолатингиз ҳақида сўзлаб бера олмайсизми?
— Албатта бошлаган ишингни охирига қадар етказа олмасанг, алам қилади. Аммо у вақтларда буткул бошқача вазият эди. Мен терма жамоа бошқарувидан истеъфога чиққанимдан сўнг амалга оширган ишларимни таҳлил қилиб чиқдим ва шунга амин бўлдимки, ўша вақтларда жаҳон чемпионатига чиқиш учун бизда имконият жуда паст бўлган экан. Тўғри, агарда биз бу вазифани уддалаганимизда ҳамма фақат хурсанд бўларди, аммо бир нарсани тўғри тушуниш керак. Бундан тўрт йил олдин терма жамоа пойдевори энди қўйилаётган эди. Федерация раҳбарияти иш бошлаганига бироз вақт бўлган ва ҳали ҳамма ишлар бошлан­ғич палласида турганди. Бизда ҳали бундай майдонлар ва футболчилар йўқ эди. Шунинг учун раҳбарият ҳам мендан жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини бажаришни талаб қилмаган.

— Шундай бўлса-да, ҳар ҳолда мундиалга чиқиш орзуси бўлгандир?
— Албатта. Айтиб ўтганимдек, биз бу вазифани бажариш учун курашганмиз. Бир нарсани комил ишонч билан айтишим мумкин, мен терма жамоани бошқарган вақтда ўйин услуби борасида ҳеч қандай эътироз бўлмаган. Тўғри, натижани яхшилай олмаганмиз, мағлубиятга учраганмиз. Аммо ҳеч қачон ўйин сифати борасида салбий фикрлар эшитмаганман. Албатта ўйин услуби ва натижани бир-бирига монанд бўлишини биз ҳам истардик, афсуски ўша вақтларда бунинг уддасидан чиқа олмаганмиз. Шундай бўлса-да, биз бажарган иш изсиз кетмаганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Албатта мен бу билан терма жамоадаги фаолиятимдан кўнглим тўлган деб айтмоқчи эмасман. Аммо биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширганмиз.

— Терма жамоа бу сафар ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигига нима сабаб бўлди?
— Бу саволга жавоб бериш жуда қийин.14 очко тўплаган ҳолда жаҳон чемпионатидан қолиб кетиш — бунақасини ҳеч ким кутмаганди, очиғи. Омадсизликка йўйиш мумкиндир. Нима бўлганда ҳам, бу натижа бизга ишлашда давом этишимизни кўрсатиб турибди. Таслим бўлмаслигимиз керак.

— Эҳтимол, бизга омад етишмагандир?
— Ички биринчиликка эътибор қаратиш керак. Футболимиз ривожида жиддий эътибор талаб қилинадиган жиҳат мана шу деб ўйлайман. Бир нарсага диққат қаратишингизни сўрайман — бизда футболга берилаётган эътиборнинг жуда катта улуши терма жамоаларга қаратилган. Ўсмирлар, ёшлар, миллий терма жамоалар тайёргарлигига федерация томонидан катта эътибор қаратилди ва бу ҳолат ўз самарасини бермай қолмади. Хориждаги йиғинлар, кучли рақиблар билан спарринг-учрашувлар ташкил қилиниши натижасида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари катта ўсишга эришдилар. Миллий терма жамоа ҳам шу йўлдан кетмоқда ва яқин келажакда барибир самара бўлишига ишонаман. Аммо миллий чемпионатга бўлган эътибор жуда суст ва бу ҳолат стадионларга бўлган мухлислар ташрифи тимсолида яққол кўзга ташланиб турибди.

— Айнан шу нарсани асосий муаммо деб билсак бўладими?
— Йўқ. Мен мухлислар ташрифини асосий муаммо деб эмас, миллий биринчилигимизнинг савиясини белгилаб берувчи асосий кўрсаткич деб биламан. Муаммо бошқа томонда ва улар ҳал қилинган тақдирда мухлислар ташрифи ўз-ўзидан кўпайиши турган гап. Миллий биринчилик муаммоларига келадиган бўлсак, улар жуда кўп ва бу ҳақида гаплашиш учун бир соат вақт ҳам етарли бўлмайди. Фақат шуни айтишим мумкинки, терма жамоалар таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши лозим бўлган футболчилар дастлаб шу чемпионатда тажриба тўплаши лозим бўлади. Хоҳлаймизми ёки йўқ, барибир бу ҳолатни ўзгартира олмаймиз. Шунинг учун олий лигани кучайтириш борасида кўпроқ ишлашимиз керак. Ўзбек футболи ривожининг асосий беланчаги — олий лига бўлиб қолиши шарт!

— Олий лига муаммолари ҳақида очиқроқ айта оласизми?
— Чемпионлик учун даъвогар жамоалар сони чеклангани, мавсум яримламай клубларда молиявий муаммолар пайдо бўлиши, футболчилар қўнимсизлиги, ўз ишига профессионал муносабатда бўлмаслиги, мураббийлар алмашиши ва ҳоказолар. Бу ҳақда гаплашиш учун бир соат ҳам камлик қилиши ҳақида айтдим. Оддий бир нарсани эътиборга олинг — олий лига клублари орасида 7 ёки 8-ўринни олишни ўз олдига асосий вазифа қилиб оладиган жамоалар бор. Клуб йил бошидан 8-ўринни олиш учун кураш олиб борадиган бўлса, ундан қандай қилиб чемпионлик учун курашадиган жамоани шакл­лантириш мумкин. Бизда ишга бўлган муносабатни ўзгартириш лозим.

— Бу муаммоларни бартараф этиш учун қанча вақт керак бўлади деб ўйлайсиз?
— Билмадим, очиғи бу борада аниқ бир гап айта олмайман. Энг аввало, биз олий лигани кучайтириш борасида аниқ дастур ишлаб чиқишимиз лозим ва бу иш биргина федерациянинг ўзи билан битмайди. Клублар ва вилоятлардаги бош­қармалар ҳам бирдек иш олиб боришлари лозим. Фақат якдиллик билан фаолият юритган тақдирда яхши натижага эришиш мумкин. Оддий мисол — футболимиз инфраструктурасини яхшилаш учун керакли дастур ишлаб чиқилди ва бу борада амалий ишлар олиб борилди. Натижани бир қаранг, кўз қувонади. Қисқа вақт ичида юртимизда қанчадан-қанча майдонлар, стадионлар қурилди. Шахсан ўзим қўшни юрт вакилларининг ҳавасига гувоҳ бўлганман.

Демак, бу борада ҳам иш бошлайдиган бўлсак, муваффақиятга эришишимиз учун кўп вақт керак эмас. Ҳар ҳолда шунга умид қилсак бўлади.

— ЖЧ-2014 биз учун орзулигича қолиб кетди. ЖЧ-2018да иштирок этиш имкониятларимиз қандай деб ўйлайсиз?
— Футболимиз ривожланмоқда, истаймизми, йўқми, кимдир қарши бўладими ёки йўқ, барибир бу фактни инкор этиб бўлмайди. Ҳозир тўрт йил олдингига қараганда анча юқорироқда турибмиз. Албатта бу ишлар билан чекланиб қолмасдан, ҳаракатда давом этишимиз лозим. Хусусан миллий биринчилик борасида айтган гапларим юзасидан чора-тадбирлар кўрилса, ишонаманки, футболимиз нафақат қитъада, балки бутун дунёда ўз ўрнини топади.

Зафар ҚОСИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:23, 22.09.2013. Ўқилди: 4986 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Эльче Херман Валера 1
7 Атлетико Хулиан Альварес 1
8 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
9 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1
10 Бетис Айтор Руибаль 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.