Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью. «Металлург» - «Насаф»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

29 сентябрь якшанба куни мамлакатимиз чемпионати 20-тури доирасида "Насаф" жамоаси сафарда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушади. Бу икки клуб олий лигада 31 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 22 тасида “Насаф” ғолиб бўлган. 3 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна олтита учрашувда “Металлург” ғолиб бўлган.

“Насаф” жамоаси айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди. “Металлург” жамоаси эса 28 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Олий лига, 20-тур. 29 сентябрь (якшанба).
«Металлург” (Бекобод) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий), Ф.Ҳасанов (Наманган), Р.Шояхметов (Тошкент), Ш.Пўлатов (Тошкент)
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги беллашув 28 сентябрь, шанба куни соат 16:30 да бошланса, асосий таркиблар баҳси якшанба куни соат 16:30 да бошланади.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Металлург” дарвозасига 59 та гол киритган, “Металлург” эса 28 бора “Насаф” посбонларини ранжитган. “Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда 66 очкони, “Металлург” эса 21 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада “Металлург” устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:0 ни ташкил қилади. “Металлург”нинг энг йирик ғалабаси эса – 3:0 бўлиб турибди.

Жорий мавсумнинг биринчи даврадаги учрашуви Қарши шаҳрида бўлган:
ПФЛ-2013, 7-тур. Насаф – Металлург 3:1 (3:1)
Голлар: Азамат Алланиёзов 1-1:0, Илҳом Юнусов 36-2:0, Шоҳруҳ Гадоев 38-30, Шаҳзодбек Нурматов 45-3:1,
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), С. Ивлев (Навоий).
"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с)(Мирзакамол Камолов 87), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (Шерзод Аъзамов 78), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков, 41. Азамат Алланиязов (Сухроб Неъматов 54).
Захирадагилар: 1. Наумов, 3. Бердимуродов, 8. Камолов, 15. Абдуллаев, 23. Аъзамов, 32. Каримов, 77. Неъматов.
"Металлург": 32. Суҳробжон Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Суннат Мамадалиев (Шуҳрат Йўлдошев 58), 9. Шаҳзодбек Нурматов (Миртўра Акбаров 66), 13. Александр Ковалёв, 14. Давронбек Каримқулов, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (Умидбек Тожимов 70), 21. Сардор Расулов.
Захирадагилар: 31. Раҳмонбердиев, 2. Исабоев, 3. Акбаров, 5. Тожимов, 10. Норбеков, 11. Йўлдошев, 23. Акбаров.
Огоҳлантириш: Ҳикмат Ҳошимов 56
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Мана шу учрашувда мавсумнинг энг тезкор голларидан бири Азамат Алланиёзов томонидан киритилган. Эсингизда бўлса, учрашув бошлангандан уюштирилган ҳужумда Артур Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Азамат Алланиязов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очган эди.

Ўтган учрашувнинг қаҳрамонларидан яна бири (гол урган) Шоҳруҳ Гадоев бу сафар ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Сабаби ўзингизга маълум. Шунингдек биринчи даврадаги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилган ёш ҳимоячимиз Одил Ҳамробеков ҳам U-17 терма жамоа сафида Испанияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этиши муносабати билан жамоага ёрдам бера олмайди. Моҳир марказий ҳимоячимиз Мақсуд Каримовни эса бу сафар майдонга тушиши кутилмоқда.

Ҳозирги пайтда “Насаф” аъзосига айланган Зоҳид Абдуллаев собиқ “Металлург” жамоасига қарши “Насаф” сафида ҳали майдонга тушмаган.

Навбатдаги ўйин жамоаларнинг ўзаро 32-учрашуви бўлади. "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса ушбу учрашувда иккинчи марта бош мураббий сифатида “Металлург”га қарши ўйинда иштирок этади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:21, 27.09.2013. Ўқилди: 2765 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик