Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2542 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2795 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев: «Чиройли ва агрессив футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

— Биринчи бўлимда «Бунёдкор» ўйинни кўпроқ назорат қилди ва вазиятлар яратди. Ҳақиқий юз фоизлик имкониятлар бўлмаган бўлса-да, ярим вазиятлар етарлича бўлди. Зарба беришди, тўпни назорат қилишди ва ҳоказо.

Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Шунинг учун 1:1 ҳисобидаги дуранг, албатта, биз учун яхши натижа эмас. Жамоамизда бир ғалати ҳолат кузатиляпти: гоҳида кетма-кет уч-тўртта ўйинда ғалаба қозонамиз, баъзида эса шунча ўйин давомида ғалаба қозона олмаймиз.

Шунга қарамай, футболчиларга майдондаги фидойиликлари учун раҳмат айтаман. Энди кейинги учрашувга тайёрланамиз. Олдинда Кубок ўйини бор. Тикланиб олишимиз, пухта тайёргарлик кўришимиз ва майдонга ғалаба учун чиқишимиз керак.

— Дориевнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? Аввал у кўплаб вазиятлар яратарди, аммо уларни голга айлантиришда муаммолар бор эди. Ҳозир эса имкониятларидан анча самарали фойдаланмоқда.

— Биз тактик схемани ўзгартирганимиз йўқ. Ҳаммаси аввалгидек қолган. Фақат футболчилар ўйин давомида майдондаги ҳаракатларини, жойлашувларини тўғри белгилашлари керак. Баъзида улар ўзлари олдинга кўтарилиши керак бўлган пайтда пастроқда қолиб кетишади. Машғулотларда бу жиҳатлар устида ишлаяпмиз.

Майдонда эса футболчиларга кўрсатмаларни етказиш ҳам осон эмас: кимдир эшитади, кимдир эса узоқда бўлади. Аммо тактикамиз ўзгармаган.

Бугун шундай ўйин бўлди. «Бунёдкор» фаоллашганидан кейин ҳисобни сақлаб қолиш мақсадида алмаштиришларни амалга оширдик. 83 ва 86-дақиқаларда ўзгаришлар қилдик. Бизда яна битта алмаштириш имконияти қолгани учун икки нафар футболчини алмаштирдик.

Футболчиларга эътирозим йўқ. Уларга фидойиликлари ва ўйин интизоми учун раҳмат айтаман. Бироқ жисмоний жиҳатдан кучимиз етмади, десам ҳам бўлади. Учрашув охирида жамоа бироз пасайиб қолди.

— Люпче рақиблар учун тобора хавфли футболчига айланмоқда. Бироқ рақиблар уни яхши ўрганиб, майдонда икки-уч нафар футболчи билан тўсишга ҳаракат қилишяпти. Бундай вазиятда унга қандай ёрдам бериш мумкин?

— Қаранг, футболчи ҳужумда фаол ва агрессив ўйнаса, рақибларни алдаб ўтишдан қўрқмаса, ҳатто икки-уч нафар рақибни ҳам ортда қолдиришга ҳаракат қилса, бу унинг кучли жиҳати ҳисобланади.

Албатта, ҳар бир рақиб жамоа таркибимизни ўрганади, футболчиларнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилади. Бу — футболнинг оддий қонунияти.

Дориев тўпни қабул қилиши билан унга икки-уч нафар ҳимоячи ташланади. Қолаверса, бошқа футболчилар ҳам уларни суғурталаб туришади. Шу сабабли унга қийин. Бир томондан эса бу яхши ҳолат: демак, рақиблар уни кучли футболчи сифатида тан олишяпти ва ундан хавфсирашяпти.

Агар унинг ёнида яна бир агрессив, ҳужумда фаол ҳаракат қиладиган футболчи бўлса, Дориевга анча осон бўларди. Рақиблар фақат уни тўсиш билан чеклана олмасди.

— Ёш футболчиларнинг яккама-якка вазиятларда рақибни алдаб ўтишга камроқ ҳаракат қилишига нима сабаб? Замонавий футболда индивидуал маҳорат қанчалик муҳим?

— Билмайман, лекин ёш футболчиларнинг баъзилари негадир агрессив ўйнашдан қўрқишади. Албатта, ҳаммасига ҳам бундай деб бўлмайди. Кўпчилиги рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилиш ўрнига, тўпни назорат қилиш ва хавфсизроқ ўйнашни афзал кўради. Аммо баъзи вазиятларда рақибни алдаб ўтишга жасорат билан ҳаракат қилиш керак. Индивидуал ҳаракатлар, шахсий маҳорат замонавий футболда жуда муҳим.

Биз бу ҳақда кўп гапирамиз. Лекин баъзан шундай футболчилар бўладики, уларнинг иқтидори кўзга ташланади, кейин эса катта футболдан сезилмай кетишади. Масалан, Маъруфовлар ҳам шундай кетиб қолишди, деярли билинмай қолишди.

Бундай футболчиларнинг устунлиги шунда эдики, улар ёш бўлса-да, ўзига ишонар, жасорат билан ҳаракат қиларди. Рақибни алдаб ўтишдан ва тўпни йўқотишдан қўрқмасди. Менимча, ёш футболчиларда айнан шу хусусиятларни ривожлантиришимиз керак.

— «Бунёдкор» академиясидан кўплаб ёш футболчилар етишиб чиқмоқда ва асосий жамоага кириб келмоқда. «Сўғдиёна» академияси ҳам келажакда шундай натижаларга эриша оладими?

— «Бунёдкор»да ёш футболчиларни тайёрлайдиган академия бор. У ерда ҳар бир позиция учун етарлича футболчилар етиштирилади. Менинг фикримча, уларда ҳар бир позицияга Суперлига даражасига мос келадиган беш-ўн нафаргача футболчи бор.

Бугунги кунда «Сўғдиёна» ҳам ўз академиясини ташкил қилди. Адашмасам, бунга икки-уч йил бўлди. Яна беш-олти йил ўтса, «Сўғдиёна» академияси ҳам ўз мевасини бера бошлайди. Шунда маҳаллий ёш футболчилар асосий жамоага кириб келади, бошқа ёшлар эса уларнинг ўрнини тўлдиради.

Бу — табиий жараён. Энг муҳими, ёш футболчиларга имконият бериш ва уларнинг ривожланиши учун шароит яратиш.

— Кейинги ўйиндан мухлислар нимани кутишлари мумкин?

— Яхши ўйин кутишлари мумкин. Чиройли ва агрессив футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Мен ҳар доим шундай ўйин тарафдориман.

Манба: @pfcsogdianauz
Киритилди: 07:10, 17.10.2026. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик