Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 16.02.2026 21:00
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 4:3
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 16.02.2026 21:00
      • Шаржа
      • 1:2
      • Насаф
      • 16.02.2026 23:00
      • Аш-Шорта
      • 3:2
      • Дуҳайл
      • 16.02.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 2:1
      • Ал-Ваҳда
      • 16.02.2026 23:15
      • Аш-Шорта
      • -:-
      • Дуҳайл
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • -:-
      • Трактор
  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Аталанта

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [57]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [16]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Сёмин менга мухлислар билан хайрлашиш имконини берса бўларди...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Арсенал" ҳужумчиси "Спорт Экспресс в Украине" нашрига берган интервьюсида кўп мавзуларга тўхталиб ўтган. Жумладан, ўз агентининг оламдан ўтган, Валерий Лобановский, Юрий Сёмин ҳақида, Қозоғистон клуби билан ҳамон судлашаётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Агентим 1999 йилда оламдан ўтган"
— Сиз Ўзбекистонда туғилган бўлсангизда, фаолиятингизнинг илк даврида Россия қуйи дивизионларининг 5та жамоаларида ўйнашга улгургансиз. Бу қандай содир бўлган?
— Тошкентдалигимда мени агент Владимир Сайдалинов пайқаб қолган ва мени Россияда ўйнашга таклиф қилган. Кейин эса мени Саратовнинг "Сокол"идан бошлаб, Калининграднинг "Балтика"сига қадар олиб юрган. Шахсан ўзим ҳеч қандай қарор қабул қилмаганман. Футболдан ташқари барча масалаларни Володя ҳал қиларди. 1999 йилнинг баҳорида фалокат юз берди. Агентим суиқасд қурбони бўлди. Мен эса тез орада Киев "Динамо"сига ўтиб кетдим.

— Бунгача эса "Спартак"ка ўтишингиз мумкин эди...
— Ҳа, 2-3 ой давомида Олег Романцевнинг йиғинида иштирок этдим. У ер менга ёқди деб айта олмайман. Асосий таркибда алоҳида шуғулланарди. Беш-олтин нафар янги футболчилар эса ўзимизча машқ қилардик. Бизга ҳеч қандай эътибор йўқ эди. Ҳеч ким билан суҳбатлашилмади, кўрматалар берилмади. Йиғинга бордик, шуғулландик ва Москвага қайтдик. Бизга чипталарни харид қилишди-да: "Уйингизга жўнаб кетишингиз мумкин".

— Шунингдек, "Зенит"да ҳам шуғулланганингиз ҳам ростми?
— Мен у ерга Анатолий Бишовец пайтида боргандим.  Мен унга жуда ҳам ёқдим, аммо биласизми, менинг қалбимга ўтирмади. Балки мен Питерга ноқулай пайтда боргандирман. Шаҳар аслида чиройли, аммо мен у ерга ҳамиша куз ёки қишда борганман. Бу пайтдса эса ҳаммаёқ кўримсиз, шамол, чанг-тўзон бўлади. Хуллас, менга шаҳар ёқмаганди. Туркияда бўлиб ўтган сўнгги йиғинда кетишга рухсат сўрадим. Улар эса мени қўйиб юборишни исташмади. Тез орада Бишовец ўрнига жамоани қабул қилиб олган Анатолий Давидов менга 2 кунга рухсат беди. Шунда мен жамоага қайтмаслигимни ҳис қилдим. "Ҳеч қачон ҳеч нарсага ачинма" тамойили асосида яшайман. "Зенит"да қолсам, "Динамо"га ўта олмасдим.

— Бишовец қандай таассурот қолдирган?
— Жуда кучли стратег. Ҳамиша хотиржам. Лекин унга нисбатан овоз кўтариб гапириб бўлмайди. Биринчидан, у дахлсиз авторитет. Иккинчидан, у ҳамма нарсани йигитларга жуда оддий ва тушунарли қилиб етказа оларди. Дарвоқе, Давидов ҳам шунақа. Афсуски, у "Зенит"да кам ишлади. Лекин Анатолий Викторович улкан мураббийлик иқтидорига эга. У ҳали кўп нарсага эришиши мумкин.

"Лобановский — иккинчи отам"
— Фаолиятингизнинг Киев босқичи қандай бошланган?
— "Балтика"нинг сўнгги 2та ўйинига "Динамо" селекционерлари Иван Терлецкий ва Андрей Биба ташриф буюришганди. Биз аввалдан келишиб қўйгандик: чемпионатнинг биринчи давраси якунланганидан кейин мен Украинага йўл оламан. Орада эса "Спартак" вице-президенти Григорий Есауленко пайдо бўлди ва мени Москвага таклиф қилиб, олтин  тоғларни ваъда қилди.

Лекин мен унга "Динамо"га ваъда бериб қўйганимни таъкидладим. Киев аэропортидан биз жамоа базасига йўл олдик. У ерда Лобановский ва ака-ука Суркислар бор эди. Валерий Васильевич менга тескари ҳолатда ўтирганди. Унинг оқ сочларини кўрганимда мендан совуқ тер чиқиб кетди ва қаттиқ ҳаяжонландим. Кечагина уни Чемпионлар лигаси баҳсида кўргандим, ҳозир эса у менинг ёнимда. Ўтирдик. Лобановский менга 2-3 дона ўйинга боғлиқ саволлар берди: майдоннинг қайси жойида ўйнашни истайман, маълум бир вазиятда ўзимни қандай тутаман. Мен жавоб бердим. Кўряптики, фикрларимиз бир хил. Билишимча, у мендан айнан ўзи истаган жавобларни эшитди.

Лобановский кўпчилик учун, жумладан, мен учун ҳам иккинчи отамиз эди. Жуда кучли психолог! У қачон қандай қилиб маслаҳат беришни, футболчини "уйғота" олишни биларди. Ёки бўлмаса, айрим футболчиларга умуман тегмасди. Масалан, ўзимга нисбатан танқдий ёндашаман. Ёмон ўйнасам — ўзимни ўлдираман. Ўйин таҳлили пайтида эса ўзимни танқидга тайёрлаб тураман. Лобановский билан эса аксинча бўлиб чиқди. У эътиборни салбий ҳолатларга эмас, қилинган "қора" меҳнатга қаратарди. Ўшанда тушуниб етардимки, агар мураббий қониқиш ҳосил қилаётган экан, ҳаммаси ёмон эмас. Базадаги хонасига хоҳлаган футболчини чақириши , у билан  юзма-юз суҳбатлашиши, тушунтириши ва хотиржам қилиши мумкин. У барчасини кўриб-билиб турарди. Валерий Васильевия овозини баланд кўтарганини эслай олмайман. Чемпионлар лигаси ўйинида ютқазаётгандик, танаффусда мураббий бизга ҳеч нарса гапирмади. Бироз жим ўтирганимиздан кейин у нигоҳларини бизга қаратди-да: "Нима қилиб ўтирибсизлар? Майдонга чиқинглар ва ғалаба қозонинглар", деди. Бўлди. Яхши ўйнай олмаётганимизни тушундик. Майдонга чиқдик ва ўз ишимизни бажардик.

— Сиз "Динамо"га Шевченконинг ўрнига келиб қўшилгандингиз. У билан таққослашларидан чарчамаганмисиз?
— Дастлаб бундай таққослашлар тиним билмасди. Боз устига, мен жамоага тез киришиб кетдим ва голлар ура бошладим. Бундай гапларга қулоқ солмасликка ҳаракат қилардим. Бундай босимлар ошиб кетадиган бўлса — шартта бунинг йўлини тўсиб қўярдим. Ҳар доим такрорлаб келганман: Андрей — бу Андрей, мен — бу мен. Футболчилар турлича бўлишади, уларни таққослашдан маъно йўқ. Андрей билан эса биз шу пайтгача дўстлашиб келамиз. Киевга келганида кўришиб турамиз. Сиёсатни йиғиштириб, ўзини мураббийликда синаб кўрмоқчи. Тез орада қаердадир пайдо бўлади.

— "Динамо" сафида 142та гол урганингизга қарамай, мухлислар сизни вазиятлардан кам фойдаланишда айблашарди. Бу нарса жаҳлингизни чиқарардими?
— Ўйиндан кейин, айниқса, муваффақиятсиз ўйинлардан кейин, менга умуман тегиш мумкинмас. 2-3 соат давомида менга яқинлашиш керакмаслигини оилам яхши билади. Баъзи ўйинларда 4-5 имкониятдан битта гол урардим. Шунақа ўйинлар бўлган. Агар ҳамма имкониятларни голга айлантирганимдан менинг голларим 400 ёки 500та бўлиб кетармиди? Афсуски... (хўрсинади). Лекин ёшлик ва ўсмирлик пайтимда бундай "сахийлик"ка йўл қўймасдим.

— "Оқ-кўклар" таркибидаги барча голларингизни эслаб қолганмисиз?
— Йўқ, лекин уларнинг диски менда бор. Аёлим ўйинларни қайта томоша қилишга мажбур қилади ва дарвоза томон кам зарба берганим учун мени уришади. Ҳозир шеригимни қулай вазиятга чиқаришни оширвораман. Буни ўзим ҳам биламан. Менга узатма бериш ёқади. Баъзида эса пас узатгандан кўра, ўзим дарвозага зарба берганим яхши бўлади. Мен эса бунинг ўрнига пас бераман.

Хайрлашув кўзёшлари
— "Динамо" билан хайрлашишингиз таъсирли бўлди. Жамоа бош мураббийи Юрий Сёмин сўнги баҳсда сизни ҳаттоки захира ўриндиғига ҳам киритмади. Ундан хафа бўлганмисиз?
— Соф инсонийлик нуқтаи назаридан мен Сёминни тушунмаганман. Мураббий сифатида унга эътироз йўқ, барчасини у ҳал қилади. Мен эса "Динамо" мухлислари билан футболчасига хайрлашмоқчи бўлгандим. "Шахтёр"га қарши уй учрашуви эса ҳеч кимга керакмасди, биз чемпионликни ҳал қилиб бўлгандик. Шунингдек, мен клубни тарк этаётганим маълум эди. Мухлислар мени майдонга туширишни талаб қилишди, ёзишди. Мен клубга шунчаки 1-2 йилга келиб-кетмагандим, бу клубга қалбимни ва юрагимни 10 йил бергандим. Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқа ўйнаш имкониятини берса бўларди. Мен шундоқ ҳам трибунада ўтириб йиғлаганмна. Ўйин кетяпти, бутун стадион эса сенинг номингни олқишлаяпти, улкан баннер кўтаришган).

Сёмин билан уришмадик, конфликт юзага келмади. Кейинчалик эса Юрий Павлович билан Москвада кўришдик. Ўзбекистон терма жамоаси "Локомотив" билан ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Яхши гаплашдик, хафагарчилик йўқ. Аммо ўша 2009 йилда барчасини бошқачароқ қилиш мумкин эди.

— Динамочилар сўнгги йилларда ўз натижалари билан мухлисларни хурсад қила олишмаяпти. Муваффақиятсизикларнинг сабаби нимада?
— Ҳозирги жамоага спортча жаҳл етишмаяпти. Бу нарса бўрон каби жамоага ёрдам берарди. Рақиблар Киевга очко олиш учун эмас, ғалаба қозониш учун боришмоқда. Авваллари эса буни тасаввур қилиш мумкин эмасди! Клублар Киевга келишганида дастлабки ярим соат ичида ўз дарвозаларидан 3тадан ортиқ гол ўтказиб юбормасликни мақсад қилишарди.

Ҳозир ҳам ҳеч бир жамоа "Олимпийский"га келганида ҳаттоки дуранг ҳақида ҳам ўйламаслик ҳолати юзага келишини истардим. Балки, вақт керакдир. Лекин "Динамо" каби жамоага ҳеч ким ортиқча вақт бермайди. Рақиблар уни савалашмоқда, "Динамо" эса бир жойда депсиниб турибди. Уларнинг ўйинида мухлислар учун муҳим бўлган гўзлаллик камайиб кетди. Балки, уларни бошқа йўналишга буриш керакдир.

Интервьюнинг давоми қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин. 

Манба: www.sport-express.ua
Киритилди: 12:04, 09.10.2013. Ўқилди: 7903 марта. Фикрлар: 30 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.