Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

"Комо"нинг мағлубиятсиз серияси 7 та ўйинга етди [1253]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Воқеалар ривожидан ўзиб… Ёхуд «Бунёдкор» яна чемпионми?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсум якуни сари Олий лига баҳсларида чемпионлик учун рақобат ва лигада «жон сақлаш» учун кураш авжига чиққан. Айниқса, бу йилги чемпионат ғолиблиги ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун - «Бунёдкор», «Насаф» ва «Локомотив»нинг мағлубиятлари эвазига яна «пойга»га қўшилган «Пахтакор» ўртасида аёвсиз кураш кечиши кутилмоқда. Қуйида мавсум якунланишига беш тур қолган бир пайтда, чемпионликка даъвогар тўрт клубимизнинг олдинда турган беш учрашувларидаги имкониятини чамалаб, бу йил чемпион қайси жамоа бўлишини билгандек бўлдик.

22-тур олдидан турнир жадвалига назар ташларканмиз, чемпионлик учун курашаётган тўрт жамоа орасидаги фарқ умумий 8 очкони ташкил этишини кўриш мумкин.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

Бунёдкор

21

15

4

2

46-10

49

2

Локомотив

21

14

3

4

48-20

45

3

Насаф

21

14

3

4

47-23

45

4…

Пахтакор

21

13

2

6

29-19

41

1. «Бунёдкор» - 49 очко.
Яқинда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилиб қўйган Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» жамоаси Олий лига чемпионлиги учун ҳам бош даъвогар бўлиб турибди. Ўтган 21 баҳснинг 15 тасида ғалаба қозониб, 4 дуранг ва 2 мағлубият билан 49 очко жамғарган «қалдирғочлар» энг яқин таъқибчилари «Насаф» ва «Локомотив»дан тўрт очкога илгарилашмоқда. Олдинда эса пойтахтликларни ҳам ушбу «квартет»даги каби бешта учрашув кутиб турибди. Улар орасидан жиддий ўйин сифатида фақат 25-турда Қаршида кечадиган «Насаф»га қарши баҳсни айтиш мумкин. Айтайлик, воҳада «қалдирғочлар» очко йўқотган тақдирда ҳам, кейинги баҳсларда лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Гулистон», «Қизилқум», «Сўғдиёна» жамоаларнинг кучини, ҳозирда «қалдирғочлар» билан таққослаш бироз кулгули. Дарвоқе, рақиблар орасидан «Олмалиқ»ни хавфли рақиб сифатида кўрсатиш мумкин эди. Аммо, Шквирин жамоасининг 22-турда «Бунёдкор»га қарши ўйинга дисквалификация сабаб уч нафар асосий ўйинчилари - Игорь Петкович, Георги Квесиешвили ва Санжар Шоҳмедовсиз ташриф буюришларини инобатга олсак, жума кунги ўйинда мезбонларнинг ғалабасига шубҳа қолмайдигандек.

Бу борада сўнгги беш турда «Бунёдкор»нинг имкониятларини фоизлар ҳисобида чамалаймиз.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Бунёдкор-Олмалиқ

70%

23-тур:

Гулистон-Бунёдкор

90%

24-тур:

Бунёдкор-Қизилқум

80%

25-тур:

Насаф-Бунёдкор

50%

26-тур:

Сўғдиёна-Бунёдкор

70%

2. «Локомотив» - 45 очко.
Сўнгги икки ўйинда «Динамо» ва «Пахтакор»га мағлуб бўлиб, чемпионлик учун курашда пешқадамдан 4 очкога қолиб кетган «Локомотив» жамоаси энди бор эътиборини Чемпионлар лигаси йўлланмасини бериши мумкин бўлган иккинчи ўрнини сақлаб  қолишга қаратган бўлса, ажаб эмас. Аммо, кумуш медаллари учун ҳам кураш осон кечмаслиги аниқ. Зеро, «темирйўлчилар»ни олдинда «Насаф»ни мағлуб эта олган «Металлург» билан Бекободда баҳс, шунингдек «Нефтчи» билан уй учрашуви ва Бухорога оғир сафар ўйини кутиб турибди. Кўҳна шаҳарда «Бунёдкор» ҳам очко йўқотганини инобатга олсак, Ҳаким Фузайлов жамоасининг ҳам қаттиқ қаршиликка учраши аниқ. Финиш йўлидаги «Шўртан» ва «Навбаҳор» номли «бекат»ларда эса «Локомотив»нинг тўхташига ишониш қийин. Чунки, буёғига очко йўқотилиши, «Локомотив» учун мавсумнинг омадсиз ўтганлигини билдиради, чамамда.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Металлург-Локомотив

55%

23-тур:

Локомотив-Нефтчи

60%

24-тур:

Шўртан-Локомотив

55%

25-тур:

Локомотив-Навбаҳор

80%

26-тур:

Бухоро-Локомотив

55%

3. «Насаф» - 45 очко
Кубок финалида «Бунёдкор»га мағлубиятга учрагач, асосий мақсадлари Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси бўлган Қашқадарё бош жамоасининг умиди камида кумуш медалларини қўлга киритиш. Бу борада «аждарлар»га осон бўлмаслиги аниқ. Зеро, Рўзиқул Бердиев шогирдларини олдинда «қалдирғочлар» билан Қаршидаги ўйиндан ташқари, сафарда Бухоро ва Олмалиқдаги оғир баҳслар ҳам кутиб турибди. «Шўртан» ва «Навбаҳор»га қарши Қашқадарёдаги ўйинлар эса «Насаф» учун ортиқча муаммо бўлиши имконияти кам. Шундай экан, сўнгги уч турдаги натижа «аждарлар» учун катта аҳамиятга эга бўлади.


Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Шўртан-Насаф

90%

23-тур:

Насаф-Навбаҳор

80%

24-тур:

Бухоро-Насаф

55%

25-тур:

Насаф-Бунёдкор

50%

26-тур:

Олмалиқ-Насаф

55%

4. «Пахтакор» - 41 очко
Осиё Чемпионлар лигаси ташкил этилганидан буён мунтазам иштирок этиб келаётган ягона жамоа, бу борада рекордчи «Пахтакор» жамоаси келаси йили Осиёнинг энг нуфузли турниридан четда қолиши мумкин. Чунки, Тошкент жамоаси ҳозирда пешқадамдан саккиз очко ортда қолмоқда. Аммо, кубок соҳиби ҳам «Бунёдкор» эканлигини инобатга оладиган бўлсак, иккинчи ўрин ҳам Осиёга йўлланма беради. Бу борада эса «Пахтакор» «Локомотив» ва «Насаф»дан 4 очко ортда бормоқда. Сўнгги беш тур «шерлар» учун Чемпионлар лигаси умидини сақлаб турибди. Зеро, юқоридаги рақобатчилардан фарқли ўлароқ «Пахтакор» қолган беш турда «Нефтчи»ни инобатга олмаганда, деярли жиддий рақибга дуч келмайди. «Пахтакор»га қарши ўйинда ижарадаги футболчилардан фойдаланишмаса, динамочилар «Локо» билан ўйиндаги жасоратни кўрсата олишлари мушкул. «Металлург» эса сафар жамоаси ҳисобланмайди. Ҳозирда ишлари «жойи»да бўлмаган «Шўртан» ва «Навбаҳор»дан ҳам қаттиқ қаршилик кутиш амри маҳол. Шундай экан, Мурод Исмоилов шогирдлари бу баҳсларда максимал очколарни йиғишлари эҳтимоли юқори.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Динамо-Пахтакор

60%

23-тур:

Пахтакор-Металлург

60%

24-тур:

Нефтчи-Пахтакор

50%

25-тур:

Пахтакор-Шўртан

80%

26-тур:

Навбаҳор-Пахтакор

70%

 

Барча жамоаларнинг олдинда турган ўйинларни сарҳисоб қилиб имкониятларни ўртача фоизлар ҳисобида аниқладик:

Жамоалар

Имконияти

1.

Бунёдкор

72%

2.

Насаф

66%

3.

Пахтакор

64%

4.

Локомотив

61%

Демакки, тахмин ва ўйинлардаги ўртача фоиз ҳисобида, чемпионлик учун «Бунёдкор»нинг имконияти барча жамоалардан юқори, яъни 72 фоиз. Бу борада иккинчи ўринда Қарши жамоаси 66% билан ўрин олди. Учинчи поғонада эса «Пахтакор» 64% билан жой олди. «Темирйўлчилар»нинг олдинда турган ўйинларидаги ўртача фоиз 61%ни ташкил этди.

Қайд этиш лозимки, ушбу жадвалда фақатгина жамоаларнинг олдинда турган ўйинларидаги имкониятлари сарҳисоб қилинган ва клублар ўртасидаги очколар фарқи саналмаган. Қолаверса, мулоҳазани оддий тахминий ҳисоб-китоб ёки чемпионатдаги совринли ўринлар якуний ҳолатини кўришга ошиққан ва бунга сабри чидамаган мухлиснинг фикри сифатида қабул қилинг. Шундай экан, «қалдирғочлар»ни чемпионлик билан, «Насаф» мухлисларини эса Осиёга бериладиган йўлланма билан табриклашга шошилманг. Олдинда қайси жамоа қандай натижага эришади, буни уч ҳафтадан кейин, 26-турдан сўнг билиб оламиз.

Усмон Ибодов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:09, 17.10.2013. Ўқилди: 5025 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик