Ўсмирлар терма жамоасининг барча аъзолари Тошкентга етиб келди
Катта гуруҳдаги пассажирларга чипта йўқлиги сабаб Ўсбекистон ўсмирлар терма жамоаси турли йўналишлар бўйича уч гуруҳга бўлиниб Тошкентга етиб келди.
Терма жамоа расмий твиттерининг хабарига кўра, делегациянинг 3/2 қисми 30 октябрь куни пойтахтимизга етиб келган бўлса, қолганлар 31 октябрь куни тунда Деҳли орқали учиб келдилар.
"Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси делегациясининг барча аъзолари Тошкентга учиб келди" дея алоҳида қайд этади расмий микроблог.
Таъкидлаш жоизки, ҳар учала гуруҳнинг ҳам қайси вақтларда етиб келиши олдиндан маълум қилинмади. Натижада ЖЧда нимчорак финалга чиққан ўсмирлар терма жамоаси журналистлар, мухлислар, умуман футбол жамоатчилиги томонидан кутиб олинмади.
Манба: www.twitter.com/uzbekistanu17
Киритилди: 07:55, 01.11.2013. Ўқилди: 5055 марта. Фикрлар: 9 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).