Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» реванш олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Қаршидаги баҳснинг аҳамияти юқорилигини стадионга йиғилган мухлислари сони ва учрашувни томоша қилиш учун ташриф буюрган мартабали меҳмонлардан билиб олиш мумкин эди. Жумладан, “Насаф” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини бевосита стадионда кузатиш учун ЎзПФЛ Бош директори Фарҳод Магаметов ҳам Қаршига келди.

Ўйинни майдон эгалари фаол бошладилар ва бу фаолликни бутун биринчи бўлим давомида ушлаб туришди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари тўпни кўпроқ ўзларида сақлаб туриш ва “Бунёдкор”нинг етакчи аъзоларини диққат билан қўриқлаш борасида аниқ ҳаракат қилишди. Айниқса, ҳимоячи Мақсуд Каримов биринчи бўлим мобайнида чемпионат тўпурари Олександр Пишурга кўп ҳолларда эркин ҳаракат қилишга бермади. Ўйиннинг 29-дақиқасида “Бунёдкор” дарвозаси олдида тиқилинч вазият юзага келди. Бу ҳолатда Сардор Рашидов тўп учун курашда Артур Геворкянга қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган Валентин Коваленко ҳеч иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Геворкян зарба беришда адашмади: у дарвозанинг ўнг бурчагини нишонга олди, Зухуров эса чап бурчакка отилди. Бўлимнинг қолган дақиқаларида айтарли голли вазият юзага келмади. Бироқ ҳар иккала жамоа аъзолари бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди.

Иккинчи бўлимни “қалдирғочлар” фаол бошладилар. Элдорбек Суюнов қўриқлаган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ улардан самарали фойдаланишга келганда аниқ ўйнашолмади ёки ҳимоячилар имконият беришмади. Учрашувнинг 59-дақиқасида Хайрулла Каримовга сариқ карточка кўрсатилди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса қизил... Бу вазиятда Каримов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолишда Алланиёзовга нисбатан ўйин қоидасини бузганди. Қолган дақиқаларда ўйин ҳисоби бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, “Насаф” мамлакат кубоги соҳиби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубок учун реванш олди. Бу эса қаршиликларнинг ўзаро ўйиндаги илк ғалабасидир.

Олий лига, 25-тур
“НАСАФ” – “БУНЁДКОР” 1:0 (1:0)
Голлар: Артур Геворкян 30 пенальти (1:0),
Огоҳлантиришлар: Ҳамза Каримов 26, Анвар Ғофуров 36, Мақсуд Каримов 52, Хайрулла Каримов 59, Элдорбек Суюнов 83, Фарруҳ Сайфиев 90+2
Четлатиш: Хайрулла Каримов 60
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов (29.Улуғбек Дадабоев 71), 17.Артур Геворкян (10.Кенжа Тўраев 90+2), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов (15.Зохид Абдуллаев 78)
Заҳира: 1.Михаил Наумов, 3.Раҳматилло Бердимуродов, 14.Лазиз Убайдуллаев, 77.Суҳроб Неъматов
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (сардор), 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (5.Дилшод Жўраев 73), 8.Жавлон Иброхимов, 11.Олександр Пишур (29.Анвар Бердиев 58), 13.Лутфулла Тўраев (33.Олег Зотеев 63), 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов,21.Сардор Рашидов
Заҳира: 45.Акбар тўраев, 9.Игорь Таран, 14.Алибобо Раҳматуллаев, 23.Саҳоб Жўраев
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэль Ильясов, Маъмур Саидқосимов, Олим Тўйчибоев (барчаси – Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
3 ноябрь. Қарши. Марказий “Насаф” стадиони. 8112 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:49, 03.11.2013. Ўқилди: 4164 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик