Акинфеев ЧЛ тарихига тобора «чуқурроқ» кириб бормоқда
ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев Чемпионлар лигасидаги шахсий антирекордини янгилашда давом этмоқда. Кeча 4-турнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини (2:5) ушбу посбон учун гол ўтказиб юборган кетма-кет 19-ўйини бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Акинфеев бу рекордни "Виктория Пльзен"га қарши ўйинда ўрнатган ва ўшандан буён уни янгилаб келмоқда.
Қайд этиш жоиз, ПСВ собиқ дарвозабони Роналд Ватеррес ЧЛнинг узлуксиз 16 ўйинида гол ўтказиб юборган. "Панатинаикос" ва "Олимпиакос" собиқ дарвозабони Антонис Никополидисда 15та, "Ньюкасл" билан омади юришмаган Шэй Гивенда эса 14та кетма-кет гол ўтказиб юборилган ўйин бор.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:27, 06.11.2013. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар