Хави ЧЛда ғалаба қозониш бўйича «Барселона» рекордини ўрнатди
"Барселона" яримҳимоячиси Хави Чемпионлар лигаси ўйинларида ғалаба қозониш бўйича рекорд қайд этди. Гуруҳ босқичининг 4-турида каталонияликлар "Милан"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди ва ушбу ғалаба Хави учун мусобақадаги 80-муваффақият бўлди.
Хави 1998 йилдан буён "Барселона"да ўйнаб келмоқда ва клуб таркибидаги ўйинлар сони бўйича ҳам рекордчи саналади. "Кўк-анорранглилар" сафида у уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди (2006, 2009, 2011), 6 марта Испания чемпиони бўлди.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 10:29, 07.11.2013. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар