Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7719 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. Ўзбекистон – Қирғизистон – 5:1

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Саралаш мусобақасининг энг сўнгги баҳси олдидан битта масалага ойдинлик киритилиши қолганди — Осиё чемпионатига қайси жамоа чиқолмайди: Қирғизистон ёки Турманистон? Бунинг учун қирғизлар майдон эгаларидан 6та ва ундан юқори фарқ билан ютқазишмаса бўлгани! Агар ушбу ўйинда Ўзбекистон 7:1 ҳисобида ғалаба қозонса, Қирғизистон ва Туркманистоннинг барча натижалари мутлақ бир хил кўринишга келарди ва бундай ҳолатда карточкалар ҳисоб-китоб қилинарди.

Мазкур баҳсни Туркманистон терма жамоаси аъзолари “Ўзбекистон” спорт комплексида ўтириб томоша қилишди. Табиийки, Аҳмедов шогирдларининг ҳар бир голи ўзбекистонлик мухлислар сингари уларни ҳам хурсанд қилиб турди.

Биринчи бўлимда терма жамоамиз Қирғизистон дарвозасини 4 марта ишғол қилишди. Бунда биринчи тўртлиқ аъзолари жонбозлик кўрсатишди. Ирсалиев ва Юнусов ҳисобига 2тадан гол ёзилди. Ҳисоб эса биринчи 20 дақиқаликдан бундан-да йирикроқ кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди. Йигитларимиз қитъа чемпионати йўлланмасини, боз устига, саралашда 1-ўрин билан ҳал қилиб бўлган бўлишса-да, сўнгги баҳсни ҳам катта иштиёқ билан ўтказишди. Ушбу ўйин улар ижросида энг яхши баҳс бўлиб деб атасак хато бўлмайди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Шаҳзод Бўриев ҳисобни 5:0га етказди. Яна битта гол Қирғизистонни мусобақадан чиқариб юборарди. Бироқ ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида майдон марказида тўпни йўқотишимиздан фойдаланган Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Чутбаев битта гол уришга муваффақ бўлди. Туркманистонлик футболчилар эса секин спорт комплексидан чиқиб кетишди...

Ҳақиқатда қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Қирғизистон ўта қийинчилик билан қитъа чемпионатига йўл олишди.

Футзал. Осиё чемпионатига саралаш
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН – 5:1 (4:0)
Голлар: Дилшод Ирсалиев (7, 11), Артур Юнусов (8, 17), Шаҳзод Бўриев (27) — Ильяс Чутбаев (37)
Ўзбекистон. Бошланғич таркиб: 1. Рустам Умаров, 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 10. Жамолиддин Шарипов, 11. Артур Юнусов
Захира: 5. Мақсуд Файзуллаев, 6. Шаҳзод Бўриев, 7. Андрей Шлёма, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 9. Дилшод Раҳматов, 12. Клим Тюгаев, 13. Даврон Чориев, 15. Жавлон Аноров, 16. Аъзам Саидаҳматов
Қирғизистон. Бошланғич таркиб: 2. Николай Шамонин, 3. Мирланбек Абдикадиров, 6. Дилшат Кадиров, 10. Рустам Ермеков, 12. Михаил Сундеев
Захира: 1. Юрий Риженко, 4. Азред, 5. Ильяс Чўтбаев, 8. Сатибалди Жунашалиев, 9. Максадбек Алимов, 15. Нуржан Жетибаев, 16. Аман Асилбеков
Ҳакамлар: Ҳасан Муҳаммад Муса ал-Гбурий (Ироқ), Ҳусайн Муҳмуд Ҳусайн Халайлоҳ (Иордания), Али Ризо Суҳробий Балсиний (Эрон), Абдулраҳмон Абдулқодир (Баҳрайн)
2012 йил 7 ноябрь. Тошкент. “Ўзбекистон”.

ЖамоаЎҒДМТ-НО
1 Ўзбекистон 3 3 0 0 20-6 9
2 Тожикистон 3 2 0 1 17-13 6
3 Қирғизистон 3 0 1 2 7-15 1
4 Туркманистон 3 0 1 2 7-17 1
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:35, 07.11.2013. Ўқилди: 4018 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.