2013 йил футбол мавсуми ҳам тарих саҳифаларидан жой олди. Мавсум кимгадир омад келтирди, ким учун эса муваффақиятсизлик. Ютуқлардан мамнунмиз, камчиликларни эса зудлик билан тўғрилаш чораси кўрилиши лозим. Бунинг учун эса ортда қолган йўлга назар ташлаш, сарҳисоб қилиш керак.
Ўзбекистон XXII миллий чемпионати бекободлик ишқибозларга ҳам ёрқин лаҳзаларни тортиқ этди. Мавсум бошида “Металлург” 4 та тур маҳлубиятсиз ўйнади ва чемпионат пешқадамларидан бири бўлиб турди. Жамоа биринчи марта Фарғонада “Нефтчи” устидан ғалаба қозонди. Ўз майдонида “Пахтакор”, “Насаф” сингари номдор жамоаларни мағлубиятга учратди. Бекободликлар айниқса ўз майдонларидаги ўйинларни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. 13 та учрашувда 29 очко жамғарилди. Бироқ “Металлург” уй жамоасига айланиб қолаётганлиги мухлисларни бироз ташвишлантирмоқда. Сафарда бор йўғи икки учрашувда очко олинди холос: 1 та ютуқ, 1 та дуранг. Бу борада бекободликлар сингари яна тўртта жамоа 4 ва ундан кам очко тўплаган. Бу эса катта вазифаларни ҳал этиш учун етарли эмас. “Металлург” бу йил чемпион – “Бунёдкор” ва вице-чемпион – “Локомотив”га ҳар иккала учрашувни ютқазди. 8 та жамоа билан тенгма тенг курашди. “Нефтчи” ҳамда “Шўртан”дан 4 очкодан олган бўлса, “Динамо”га 4 очко улашди.
Энди футболчиларнинг бу йил натижалардаги улуши ҳақида қисқача тўхталамиз. Бекободликлар сафида 2013 йили асосий таркиб учрашувларида жами 22 нафар ўйинчи майдонга тушди. Шулардан 2 нафари дарвозабон, 20 нафари эса майдон ўйинчиларидир. “Металлург”да энг кўп майдонга тушган футболчи қанот ҳимоячиси Давронбек Каримқулов бўлди. У фақатгина битта ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди холос. 25 та учрашувда майдонга чиққан Д.Каримқулов 2234 дақиқа давомида бекободликлар шарифини муносиб ҳимоя этди. Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов ҳамда Мирғиёс Сулаймоновлар 24 тадан учрашувда асосий таркибда чиқишган бўлишса, жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов 22 та учрашувни тўлиқ ўтказди, битта ўйиннинг эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқасида майдонга тушди. Шунингдек, Саидкомил Акбаров, Суннатилла Мамадалиев, Руслан Вагапов, Шуҳрат Йўлдошев ва Александр Ковалевлар 20 та ва ундан кўпроқ ўйинларда майдонга чиқишган.
Футболчиларнинг 2013 йилги улушлари ҳақида қуйидаги жадвалда танишиб олишингиз мумкин:
Исми шарифи |
Ўйин
|
Дақиқа
|
Гол
|
Дарвозабонлар:
|
Маъмур Икромов
|
16
|
1440
|
|
Суҳробжон Султонов
|
10
|
900
|
|
Майдон ўйинчилари:
|
Давронбек Каримқулов
|
25
|
2234
|
|
Дилмурод Каримов
|
24
|
1806
|
8
|
Мирғиёс Сулаймонов
|
24
|
1809
|
|
Дониёр Одилов
|
24
|
1785
|
|
Ҳикмат Ҳошимов
|
23
|
1981
|
1
|
Руслан Вагапов
|
22
|
1699
|
3
|
Саидкомил Акбаров
|
22
|
1678
|
|
Суннатилла Мамадалиев
|
21
|
1385
|
4
|
Александр Ковалев
|
20
|
1704
|
1
|
Шуҳрат Йўлдошев
|
20
|
1295
|
5
|
Шаҳзодбек Нурматов
|
19
|
1368
|
9
|
Сардор Расулов
|
19
|
1372
|
3
|
Одил Исабоев
|
14
|
966
|
|
Умидбек Тожимов
|
14
|
650
|
|
Миртўра Акбаров
|
12
|
457
|
1
|
Шоҳназар Норбеков
|
8
|
296
|
|
Нозимжон Эсонов
|
6
|
292
|
|
Алишер Зиёвуддинов
|
6
|
214
|
|
Жасур Бобоев
|
4
|
144
|
1
|
Муроджон Тўйчибоев
|
3
|
138
|
|
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).