Александр Пишур миллий чемпионатларимиз тарихида 21, хорижлик футболчилар орасида эса бразилиялик Ривалдо ва сербиялик Милош Трифуновичдан кейин учинчи тўпурар бўлди.
Демак, ортда қолган XXIIта миллий чемпионатимизда тўпурар номини қўлга киритиш жами 21 нафар футболчига насиб этган.
Кези келганида таъкидлаш жоизки, тўпурарлар пойгасида Жаъфар Ирисметов 3 марта ғолибликни тантана қилган бўлса, Олег Шацких, Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Шуҳрат Мирхолдир- шоевларга бундай бахт 2 мартадан насиб этган. 1996, 1998, 2003, 2010 йилларда 2 нафардан футболчи голеадор бўлган. Шунингдек, 2та футболчи - Олег Шацких ва Илҳом Мўминжонов мавсумни 2та клуб таркибида ўтказиб, голеадор бўлишган.
Миллий чемпионатимиз тўпурари номини қўлга киритган футболчилар орасида энг ёши «Пахтакор» ҳужумчиси Валерий Кечинов ҳисобланади. Ке-йинчалик фаолиятини «Спартак» (Москва)да давом эттириб, Россия фуқаролигини қабул қилган ушбу футболчи 18 ёшида голеадор бўлганди. Бу борадаги энг «фахрий» футболчи бразилиялик таниқли футболчи Ривалдо. У 2009 йилда жами 20та гол уриб, тўпурар бўлганида аллақачон 37 ёшни уриб қўйганди. Умуман олганда, миллий чемпионатларимиз тарихида Кечинов ва Ривалдодан ташқари, қолган тўпурарларнинг ёшлари қуйидагича кўриниш олган: Игорь Шквирин - 35 ёш, Анвар Бердиев - 34 ёш, Александр Пишур - 32 ёш, Миржалол Қосимов - 28 ёш, Илҳом Мўминжонов - 28 ёш, Алишер Холиқов - 28 ёш, Анвар Солиев - 27 ёш, Милош Трифунович - 27 ёш, Равшан Бозоров - 26 ёш, Марсель Идиатуллин - 26 ёш, Сервер Жепаров - 26 ёш, Носир Отақўзиев - 25 ёш, Рустам Дўрмонов - 24 ёш, Павел Соломин - 24 ёш, Умид Исоқов - 23 ёш, Олег Шацких - 21, 22 ёш, Бахтиёр Ҳамидуллаев - 21, 24 ёш, Шуҳрат Мирхолдиршоев - 21, 22 ёш, Жаъфар Ирисметов - 20, 21 ва 24 ёш.
Тарихга айланган 22 мавсумдан 12тасида чемпион жамоа вакили бош тўпурар бўлган. «Нефтчи» ва «Бунёдкор» футболчилари 5та мавсумда мукофотни ўзлариники қилишган. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» вакилларига эса 4 мартадан тўпурар номини қўлга киритиш насиб этган. Ички чемпионатимиз тарихида энг кўп голни Жаъфар Ирисметов киритган. У 2000 йилда «Дўстлик» таркибида ўйнаётганида рақиблар дарвозасини 45 марта (!) аниқ нишонга олишга муваффақ бўлган. Бизнингча, ушбу рекордни янгилаш ҳали - вери ҳеч кимга насиб этмаса керак. Чунки у пайтда олий лигамизда жамоалар сони 20тани ташкил этарди. Ҳозир эса биринчидан, элитамиздаги клубларнинг сони кам, иккинчидан, ҳужумчиларнинг маҳсулдорлиги тобора пасайиб кетяпти.
Ўзига хос пойгада энг кам гол Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиевга тегишли. 2010 йилда тегишлича «Нефтчи» ва «Олмалиқ» клублари шарафини ҳимоя қилган ушбу футболчиларга XIX миллий чемпионатимизнинг тўпурари номини қўлга киритиш учун бор-йўғи 13та гол кифоя қилганди. Ўша йили улар рақиблар дарвозасини шунча мартадан нишонга олиб, биргаликда голеадор бўлишган.
Шу кунгача тўпурарлик номини қўлга киритган 21 нафар футболчининг табиийки, 18 нафари ҳужумчилар. Бундан ташқари, 3 нафар ярим ҳимоячи - Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Ривалдога ҳам голеадор бўлиш насиб этган.
Яна бир қизиқ факт шундан иборатки, миллий чемпионатимиз тарихида биринчи бўлиб, 200лик довонни забт этган Зафар Холмуродов алоҳида мавсумларни оладиган бўлсак, бирор марта ўзига хос пойгада биринчи бўлмаган. У 2 марта иккинчи ва бир марта учинчи ўринни банд этган, холос.
Миллий чемпионатимиз тарихида биринчи бўлиб, 100та гол урган футболчи Олег Шацких ҳисобланади. У қаторасига 2 марта (1995 ва 1996) мавсум тўпурарлигини қўлга киритган.
Ўзбекистон чемпионатининг барча тўпурарлари
Йил |
Футболчи (клуби)
|
Голлари сони
|
Ўйинлар сони
|
Ёши
|
1992
|
Валерий Кечинов («Пахтакор»)
|
24
|
32
|
18
|
1993
|
Рустам Дўрмонов («Нефтчи»)
|
24
|
30
|
24
|
1994
|
Равшан Бозоров («Нефтчи»)
|
28
|
30
|
26
|
1995
|
Олег Шацких («Политотдел» | «Навбаҳор»)
|
26
|
30
|
21
|
1996
|
Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)
|
23
|
30
|
20
|
|
Олег Шацких («Навбаҳор»)
|
23
|
30
|
22
|
1997
|
Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)
|
34
|
34
|
21
|
1998
|
Игорь Шквирин («Пахтакор»)
|
22
|
30
|
35
|
|
Миржалол Қосимов («Пахтакор»)
|
22
|
30
|
28
|
1999
|
Бахтиёр Ҳамидуллаев («Андижон»)
|
24
|
30
|
21
|
2000
|
Жаъфар Ирисметов («Дўстлик»)
|
45
|
38
|
24
|
2001
|
Умид Исоқов («Нефтчи»)
|
28
|
34
|
23
|
2002
|
Бахтиёр Ҳамидуллаев («Андижон»)
|
22
|
30
|
24
|
2003
|
Шуҳрат Мирхолдиршоев («Навбаҳор»)
|
26
|
30
|
21
|
|
Марсель Идиатуллин («Қизилқум»)
|
26
|
30
|
26
|
2004
|
Шуҳрат Мирхолдиршоев («Навбаҳор»)
|
31
|
26
|
22
|
2005
|
Анвар Солиев («Пахтакор»)
|
29
|
26
|
27
|
2006
|
Павел Соломин («Трактор»)
|
21
|
30
|
24
|
2007
|
Илҳом Мўминжонов («Локомотив»|«Бунёдкор»)
|
21
|
30
|
28
|
2008
|
Сервер Жепаров («Бунёдкор»)
|
19
|
30
|
26
|
2009
|
Ривалдо («Бунёдкор»)
|
20
|
30
|
37
|
2010
|
Алишер Холиқов («Нефтчи»)
|
13
|
26
|
28
|
|
Носир Отақўзиев («Олмалиқ»)
|
13
|
26
|
25
|
2011
|
Милош Трифунович («Бунёдкор»)
|
17
|
26
|
27
|
2012
|
Анвар Бердиев («Нефтчи»)
|
19
|
30
|
34
|
2013
|
Александр Пишур («Бунёдкор»)
|
19
|
26
|
32
|
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).