Рафаэль Бенитес: «Боруссия Д»да олти йилдан буён битта мураббий ишлаётганини унутманг»
«Наполи» устози Рафаэль Бенитес кеча бўлиб ўтган «Боруссия Д»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳаммаси пенальтидан кейин ўзгариб кетди. Жуда афсусдаман. Европанинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. 10-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Кейин гол уриш учун қулай вазиятдан фойдалана олмадик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Биз характер намойиш этдик. Юқори даражадаги ўйин кўрсатдик деб айта оламан.
Жамоа ҳали ўсмоқда. Биз яхши натижалар ҳақида ўйлашимиз керак. Келинг яна бир нарсани унутмайлик, «Боруссия Д» олти йилдан буён битта мураббий билан ўйнамоқда»,- дейди мураббий.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 15:06, 27.11.2013. Ўқилди: 2472 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар