Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5303 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лиганинг энг қўпол 10 футболчиси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсум якунларини сарҳисоб қиларканмиз, 2013 йилги Олий лигамизнинг энг қўпол 10 нафар футболчисини аниқладик. Ажабланарлиси, Олий лига кашфиётларидан бири бўлган ёш динамочи Комил Шарофутдинов анча босиқ футболчи бўлишига қарамай, мавсум давомида икки маротаба майдондан четлаштирилган ва энг қизиғи ҳар икки маротаба ҳам 90+4 дақиқада ҳакам томонидан қизил карточка билан «сийланган».

1-2. Жалил Кимсанов (Сўғдиёна/Қизилқум)

Сўнгги йилларда Олий лиганинг энг қўпол футболчиси сифатида эътироф этиб келинган «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов бу борадаги «етакчилик»ни ниҳоят топширди. Жорий йил якуни бўйича бу номга бир йўла икки футболчи - мавсумни иккита жамоа - «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» клубларида ўтказган ҳимоячи Жалил Кимсанов ва 20 ёшли самарқандлик футболчи Комил Шафофутдинов «муносиб» топилди. «Қизилқум» ҳимоячиси 4 маротаба огоҳлантирилиб, 2 марта майдондан четлатилди.

1-2. Комил Шарофутдинов (Динамо)

Жорий йил кашфиётларидан бири бўлган 20 ёшли Комил Шарофутдинов нафақат иқтидори, балки курашувчанлиги билан ҳам ажралиб туради. Қизиғи, майдонда бу футболчи ҳар қанча босиқдек кўринмасин, бир қатор ўйинларда керак бўлмаган ҳолларда ҳам карточкалар билан «сийланди». Хусусан, 20 та ўйинда майдонга тушган 20 ёшли яримҳимоячи «Пахтакор», «Насаф», «Олмалиқ» дарвозаларини ишғол этиш билан бирга, мавсум давомида жамоасининг 5 та голига ҳаммуаллифлик қилди. «Бухоро» ва «Қизилқум»га қарши ўйинларда эса 90+4-дақиқада майдондан четлатилган.

3. Хайрулла Каримов (Бунёдкор)

Ўтган мавсумнинг энг қўпол футболчиси Хайрулла Каримов бу мавсумда «шашти»дан бироз қайтганлигини кўриш мумкин. 2012 йилда «қалдирғочлар» ҳимоячиси 8 маротаба огоҳлантирилиб, 2 марта майдондан четлатилган бўлса, бу йил 7 марта огоҳлантирилиб бир марта қизил карточкага лойиқ кўрилди.

4. Ярослав Крушельницкий (Шўртан)

Чемпионатнинг жисмонан энг бақувват футболчиларидан бири Ярослав Крушельницкий афсуски буни майдонда ҳам исботламоқчи бўлган кўринади. Акс ҳолда «Шўртан» ҳимоячиси бир қатор баҳсларда ҳакамлар томонидан 7 маротаба огоҳлантирилиб, майдондан четлатилмасди.

5. Ойбек Қиличев (Пахтакор)

Сариқ карточкалар бўйича чемпионатнинг пешқадам футболчиси бу – Ойбек Қиличевдир. «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси бутун мавсум давомида ҳакамлар томонидан 10 маротаба огоҳлантирилган. Бу борада Тошкент жамоаси вакилига ҳеч ким яқин ҳам келолмаган.

6. Иброҳим Отахонов (Шўртан)

Ўтган мавсумда «Андижон» таркибида тўп суриб 7 марта огоҳлантириш билан бирга 2 бор ўйиндан четлатилган Иброҳим Отахонов бу йил Fузор жамоасига ўтиб ҳам бу борада деярли қолишмади. Таянч яримҳимояси ҳакамлар томонидан 6 марта сариқ карточкага лойиқ топилиб, яна битта баҳсда майдондан четлатилган.

7. Жаҳонгир Меҳмонов (Навбаҳор)

Наманган жамоаси сафида энг кўп маротаба ҳакамлар «нишони»да бўлган футболчи Жаҳонгир Меҳмонов бўлди. Водийликлар ҳимоячисига 5 бор сариқ карточка, бир марта эса қизил карточка кўрсатилган. Роббим Ҳасанов (Гулистон)

8. Роббим Ҳасанов (Гулистон)

Чемпионатнинг дебьютант жамоаси «Гулистон» сафидаги тажрибали Роббим Ҳасанов Олий лиганинг энг кўп сариқ карточка олган футболчилари орасида иккинчи бўлди. Сирдарёликлар яримҳимоячиси ўтказган 25 учрашувининг 8 тасида огоҳлантирилган.

9. Акбар Саттаев (Гулистон)

Гулистонликлар сафидаги иқтидорли ҳимоячи Акбар Саттаев ҳам энг қўпол футболчилар орасидан ўрин олди. Бўйдор ҳимоячи ҳакамлар томонидан 4 маротаба огоҳлантирилиб, 1 марта эса майдондан четлатилган.

10. Алишер Маҳмудов (Бухоро)

Бухороликларнинг етакчи яримҳимоячиларидан бири Алишер Маҳмудов нафақат жарима зарбаларини мукаммал ижро этиши билан, балки жарима тўпларини белгиланишига сабабчи бўлиши билан ҳам «етакчи» саналади. Алишер мавсум давомида 4 бор «сариқ», 1 марта эса «қизил» билан ҳакамлар томонидан «сийланган».

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:36, 01.12.2013. Ўқилди: 3740 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.