Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Адана Демирспор" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Барбастро" - "Барселона".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Фенербахче".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Лечче" - "Сассуоло".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.07.2025

      05:15 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Вышка.
      06:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 3 м.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      10:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      10:35 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани. Групповая гонка. Мужчины.
      12:55 LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция.
      15:00 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 "Небесная грация".
      17:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      17:55 LIVE Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе. Прямая трансляция.
      19:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:45 Д/с "Сила воды".
      21:00 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      03:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      04:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 32" в Бангкоке, Таиланд. Аллиссия Хеллен Родригес против Йоанны Перссон, Владимир Кузьмин против Стефана Короди. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      13:25 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      16:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:10 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Новости.
      19:00 LIVE Футбол. OLIMPBET Суперкубок России. "Краснодар" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадены.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Предварительный кард. Крис Кёртис против Макса Гриффина, Чиди Нжокуани против Джейка Мэттьюса. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      12:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      21:45 BMX. Чемпионат Европы в Валмиере, Латвия.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Кракове, Польша. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      00:00 LIVE Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. Прямая трансляция.
      01:05 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳонгир Меҳмонов: «Муваффақиятсизликка мураббийлар алмашинуви сабаб бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасининг етакчи ҳимоячиларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов учун ҳар мавсум якунига кўра турли жамоалардан таклиф тушиб туради.

Шундай бўлсада, футболчи «Навбаҳор»га содиқлигини амалда исботлаб келмоқда. Жорий йилги мавсум якунига етгач, Меҳмоновга бир қатор клублардан чақирувлар бўлганлиги хусусидаги гап-сўзлар тарқалди. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, Меҳмонов билан учрашдик. Суҳбат давомида ҳимоячи чемпионат якунлари ҳамда келгуси режалари ҳақида гап борди.

- Якунига етган мавсум Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Чемпионатни у қадар ишончли бошлай олмаган бўлсак-да, биринчи давра ўрталарига бориб, ўйинимизни топиб олгандик. Бунинг натижасида қатор очколарни қўлга киритдик. Аммо, иккинчи даврадаги ишларимиз кўнгилдагидек кечмади. Турли қийинчиликларни юзага келиши оқибатида олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун курашдик. Хайриятки, чемпионат якунланишига бир нечта тур қолганида олий лигадан тушиб кетиш хавфидан қутулдик.

- Жамоа нима сабабдан муваффақиятсиз тарзда иштирок этди?
- Назаримда бунга мураббийлар алмашинуви сабаб бўлди. Футболчилардан чемпионат мобайнида бир мураббийнинг тактикасидан иккинчисиникига мослашгунча вақт талаб этилади. Истайсизми-йўқми, бу жиҳат ҳам қийинчилик туғдиради. Ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби бўлади. Унинг услубига кўникиш эса ўз-ўзидан бўлмайди. «Навбаҳор»нинг муваффақиятсиз иштирокига бу ҳол ўз таъсирини кўрсатди.

- «Навбаҳор»нинг мусобақа жадвалида эгаллаган ўрни намойиш этган ўйинига мос бўлдими?
- Иккинчи даврада намойиш этган ўйинимиз балки эгаллаган ўрнимизга мосдир. Зеро, 11-ўриндан юқорироқ поғоналарга кўтарилишимиз мумкин эди. Бундай бўлишига эса ўз майдонимиздаги учрашувларда бой берилган кўплаб очколар тўсқинлик қилди.

- Жамоанинг қайси чизиғини кучайтириш керак деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир позицияга иккитадан моҳир футболчи рақобат қилса мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман. Фақатгина бир чизиққа диққатни қаратиб бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин саналади. Шундай экан, бутун таркибни кучли ўйинчилар билан тўлдириш зарур. Ҳар бир чизиқда ўз етакчи ўйинчиси бўлса, жамоанинг ўйини ва салоҳияти кучли бўлади. «Навбаҳор»да ҳам бундай ўйинчилар бор эди. Бироқ, иккинчи даврада мураббий алмашгани сабабли озгина муаммога дуч келдик. Бунинг натижасида ўйинчиларни бир-бирини тушунишига вақт керак бўлди. Мисол учун биринчи даврада ҳимояда ҳаракат қилган таркиб мавсум иккинчи ярмида умуман ўзгариб кетди.

- Денис Романенко жароҳат олгач, дарвозабон масаласи «лочинлар»нинг оғриқли нуқтасига айланди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, Павел Леус ишончни оқламаган бўлса, Мочалов ва Жўраевларнинг тажрибаси бироз камлиги кўзга ташланди. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?
- Фикрингизга қўшиламан. Дарвозабон – ярим жамоа, деб бежизга айтишмайди. Агарда Романенко жароҳат олмай дарвозани қўриқлашда давом этганида, яхши ўринларни эгаллашимиз мумкин эди. Тўғри, биргина ўйинчи ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бироқ барибир дарвозабон муаммоси ўз таъсирини кўрсатди. Ёш посбонлардан бири Ислом Жўраевга ўзини кўрсатиш учун яхши имкониятлар яратиб берилди. Бир-икки ўйинда у ишончни оқлади. Шундай бўлсада, унга кейинчалик ўйин амалиёти берилмади. Нима бўлган тақдирда ҳам, у ҳали ёш, тажрибаси кам. Леус гарчи тажрибали саналса-да у ҳам кутилган ўйин кўрсатолмади. Хуллас Павел ҳам биз ўйлаган даражадаги дарвозабон эмас экан.

- Легионер ўйинчиларга муносабатингиз. Шундай ўйинчи керакдир балки?
- Бу масала селекционерларимизга боғлиқ. Агарда улар кучли футболчиларни топишса, нур устига аъло нур бўларди. Чунки хориждан келган ўйинчи маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Маҳаллий футболчилар савиясидаги легионерларни таклиф этишдан эса фойда йўқ. Ундан кўра ёшларга эътибор берган афзалроқ.

- Ўз ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Бу йилги мавсумда барча ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим деб айта олмайман. Айрим ҳолларда кўнглим тўлди, лекин кўп учрашувларда имкониятим даражасида тўп сура олмади. Чемпионат якунида 11-ўрин банд этилгач, «ўйинимдан қониқдим» дейиш уят бўлади.

- Олий лигадаги амплуадошларингиз орасида энг кучлиси сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?
- Албатта Хайрулло Каримовни. У мамлакатимизнинг яхши ҳимоячиларидан бири саналади.

- Наманганлик бўлгани учун шундай деяпсизми?
- (кулади) Йўқ, Каримов - тажрибали футболчи. Кўп йиллардан буён «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. «Навбаҳор»даги ўйинлари орқали ҳам барча мухлислар ёдида қолган. Бошқа футболчиларга ҳам ўрнак бўла олади. Ушбу позицияда тўп сурадиган футболчи Каримов каби жаҳлдор бўлиши керак. Ҳужумчи ҳимоячидан қўрқиб туриши лозим.

- «Навбаҳор»ни бу йилги мавсумда энг осон ва оғир кечган ўйинлари қайси бўлди?
- Энг осон ўйин ўз майдонимизда «Гулистон»га қарши кечган баҳсни эътироф этган бўлардим (6-тур «Навбаҳор» - «Гулистон» 3:0 – муал.). Рақибга қараганда мазмунли ўйин кўрсатиб, йирик ҳисобда зафар қучгандик. Барчамиз бир-биримизни яхши тушуниб, ҳаракат қилгандик. Энг оғир учрашув эса Тошкентда «Бунёдкор»га қарши кечди.

- Ҳаётда идеал инсон бўлмайди. Ҳар бир инсонни ўз камчилиги бўлганидек Сизда ҳам камчилик мавжуд. Қайси камчилик устида ишлашим керак деб ўйлайсиз?
- Барча инсонлар каби ўзимга яраша камчилигим мажуд. Лекин, бу мендан кўра ўйинларимни кузатиб борувчи мухлисларга кўпроқ аён. Аниқ шундай камчилигим бор деб айта олмайман. Бу саволни мураббийлар ёки мухлисларга бериш орқали аниқ жавоб топиш мумкин деб ўйлайман.

- Янги мавсумга тайёргарлик қачон бошланади?
- Раҳбарият янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрдан бошланишин айтишган.

- Жамоанинг «юраги» деб қайси футболчини кўрсатган бўлардингиз?
- Жамоани олдинга бошлайдиган ёши катта ўйинчи, тўғрисини айтсам таркибимизда йўқ. Барча футболчилар бир куч бўлиб ўйнашмайди. Маҳаллий футболчилар мисол учун бор кучи билан жонини бериб ўйнаса, иккинчи ўйинда бунинг акси кузатилиши мумкин. Бу мухлисларга ва мураббийларга ҳам аён.

- Бошқа жамоалардан таклифлар тушаётганлиги хусусидаги гап-сўзлар юрибди?
- Айни пайтда тўртта жамоадан таклиф бор. Лекин, қайси клублардан чақирув бўлганлиги сир бўла қолсин. Боиси, агарда «Навбаҳор» раҳбарияти билан келишувга эришсак, жамоада қоламан. Мақсадим фаолиятимни Наманганда давом эттириш ҳисобланади. Бироқ, ҳозирги аҳволда қийналамиз деб ўйлайман.

- Молиявий тарафдан юзага келган муаммоларни назарда тутяпсизми?
- Ҳа, шундай.

- Жамоа якунланган мавсумда оғир ўйинларни ўтказди. Кўп ҳолларда мухлислар ҳам футболчиларга эътироз билдиришди. Мағлубиятга учраганда Сизга ким далда беради?
- Албатта бундай вазиятларда ота-онам далда беришади. Ҳар бир ўйиндан сўнг қандай натижа бўлишидан қатъий назар уйдагиларга қўнғироқ қилиб, дарҳол нима бўлганини айтаман. Улар ҳам ғалаба қозонсак, табриклашади, имкониятни бой берган ҳолатда эса «майли болам, кейинги сафар ғалаба қозонасизлар, руҳан тушкунликка тушманглар» деб далда беришади.

- Сўнгги турларда асосий таркибда камроқ кўриндингиз. Бу масалада Нўъмон Ҳасанов билан гаплашдингизми?
- Йўқ. Лекин, Мустафо Байрамовнинг айтишича, Ҳасанов мени «Локомотив»дан кўра, «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимни режалаштирган экан. Мураббий ўзи ҳам ўз вақтида футболчи бўлгани учун «темирйўлчилар»га қарши ўйинда қайси ўйинчини танлашни яхши билади. Сўнгги турда «Пахтакор» билан кечган ўйинда биринчи бўлимда «Навбаҳор» мағлубиятга учраётганди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг тактикасими ёки бошқасими билмадим. Бироқ, ўйин тақдирини ўзгартирдик деб ўйлайман. Балки ишқибозларимиз бошқача фикрдадир. Мавсумнинг сўнгги баҳсида мухлислар учун ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонсак бўларди, вазиятлар бўлганди. Шундай бўлсада, якунда дуранг билан чекландик.

- Яна саноқли кунлардан сўнг «Олтин тўп» соҳиби аниқланади. Бу совринни кимга топширишини истардингиз?
- Меҳнат қилиб, яхши ҳаракат қилган футболчиларни ҳурмат қиламан. Тўғриси, ўзим ҳам жонимни бериб мухлислар кўз ўнгида ўйнайман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Баҳони ҳам улар беришади. Авваллари Криштиану Роналдуни хушламасдим. Лекин, футболчи катта қўламдаги ишни бажаргани учун «Олтин тўп» унга топширилишини истардим. Лионель Месси жароҳатланган. Қолаверса, аргентиналик футболчи аввалгидек юқори даражада тўп сура олмади. Рибери ҳам ушбу совринга муносиб. Бироқ, Роналду Португалия терма жамоасини жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишида, муносиб тарзда ҳисса қўшди. Назаримда совринни айнан Криштиануга топширилса, тўғри бўларди.

- Европа жамоаларидан қай бирига мухлислик қиласиз?
- Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига мухлислик қиламан. Гарчи бу йилги мавсумда жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечмаётган бўлсада, чемпионатнинг иккинчи қисмида таркибдаги футболчилар мураббийнинг ўйин услубига кўникиб олган ҳолда мазмунли ўйинлар билан жамоа мухлисларини ҳурсанд қилишади деб ўйлайман.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:29, 02.12.2013. Ўқилди: 3592 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.