Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Сергеев «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги арафасида, 4 декабрь куни Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида мамлакатнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Камолот» ЁИҲ тавсиясига асосан, Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 3 декабрдаги «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг улкан ютуқлари билан намуна бўлиб келаётган, илм-фан, маданият, таълим, соғликни сақлаш, санъат, ОАВ, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳарбий ва ҳуқуқ соҳаларида таҳсил олаётган, фаолият кўрсатаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғуланиб, юксак натижаларга эришаётган бир қатор иқтидорли ёшларни юксак мукофотлар билан тақдирланди.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Фармонига асосан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббосбек Махсталиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган эди.

«Ҳар гал жаҳоннинг энг катта стадионларидаги ўйинлардан кейин жамоадошларимиз билан бизда ҳам шундай замонавий стадионлар бўлишини орзу қилган вақтларимиз кўп бўлган. Мана, Президентимизнинг ғамхўрлиги боис бу орзуимиз ҳам амалга ошди. Улар ташаббуси билан қурилган «Бунёдкор» стадиони бугун кўплаб хорижлик футболчиларнинг ҳам ҳавасини келтиряпти. Давлат мукофоти совриндорлари қаторида айтмоқчиманки, Юртбошимиз ишончига муносиб жавоб қайтариш навбати энди бизники, биз уларнинг ишончини оқлаб, яқин йилларда жаҳон чемпиони бўлиш учун бор кучимизни ишга соламиз», - дея Махсталиев сўзларидан иқтибос келтиради «Камолот» ЁИҲ матбуот хизмати.

Айни вақтда, 4 декабрь куни «Туркистон» саройида бўлиб ўтган танталари маросимда, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди.

«Бу қадар юксак мукофот эгасига айланиб, ўзимда чексиз фахр ҳиссини туймоқдаман. Терма жамоамизнинг сўнгги йилларда қўлга киритган барча ютуқларини санамоқчи эмасман, бу ҳақда ҳамма билади. Айтмоқчи бўлганим, терма жамоамиз сафидаги ҳар бир футболчи халқаро мусобақалар ва чемпионатларда иштирок этаркан, биринчи галда Ватан шаъни ва шарафини ўйлайди. Бизнинг катта ғалабаларимиз ҳали олдинда. Ушбу эзгу мақсадларга эришиш учун қўлимдан келган ҳаммасини қиламан», - деди Игорь Сергеев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони 2003 йилдан буён «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан етук, интеллектуал ривожланган ҳамда ватанпарвар ёшларга топшириб келинади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:50, 05.12.2013. Ўқилди: 7574 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.