«МЮ» 45 млн евро эвазига ван Персини «Барселона»га қўйиб юборади
"Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ҳужумчи Робин ван Персини сотиб олмоқчи. Инглизлар Голландия терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси учун 45 миллион евро талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Sports.ru сайти Sport.es'га асосланиб хабар тарқатди.
Манбада келтирилишича, худди шундай суммани "Манчестер Сити" 25 ёшли Серхио Агуэрога ҳам таклиф қилган. Хабарингиз бор, каталонияликлар ушбу ҳужумчига ҳам қизиқиш билдиришганди.
Аввалроқ ван Перси жамоа бош мураббийи Дэвид Мойеснинг машғулот жараёнидан қониқмаётганини таъкидлаган ва келаси ҳафтада уни трансферга қўйишларини сўраши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:05, 10.12.2013. Ўқилди: 3268 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар